Uzdiplomat.uz “Уни танийсизми?” лойиҳаси орқали давлат амалдорларининг халққа қай даражада таниш экани ҳақида сўровнома ўтказмоқда.
Лойиҳанинг бу галги қаҳрамони Шуҳрат Ғаниев. Фарғона вилояти ҳокимлигидан Президент маслаҳатчиси лавозими даражасига чиққан, Шуҳрат Ғаниевни одамлар биладими?
Сўровнома натижаларига кўра, одамлар Шуҳрат Ғаниевни санъаткор, ҳоким, депутат ҳамда қўшиқчи деб айтишди.
“Шуҳрат Ғаниевни танийман. У қўшиқчи. «Кабутар» номли қўшиғидан биламан”,
дея уни санъаткор билан адаштирди сўровнома иштирокчиларидан бири.
Шунингдек, бошқа бир респондент у ҳақида эшитганини, аммо ҳозир эсолмаётганини билдирди.
“Шуҳрат Ғаниев бизнинг собиқ ҳокимимиз, у кишини танийман. Ҳокимлик даврида Фарғонада кўп ободонлаштириш ишларини қилган”,
деди яна бир иштирокчи.
Бошқа бир иштирокчи эса Ғаниевни Иноятов билан адаштирди.
“Расмдаги инсон Иноятов бўлса керак, Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси бўлганидан танийман”,
дейди респондент.
Маълумот учун, Шуҳрат Ғаниев ўз меҳнат фаолиятини 2004−2007 йилларда «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси ўринбосари, вазифасидан бошлаган.
- 2007−2008 йилларда эса Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаган.
- Шунингдек, 2008−2011 йилларда Фарғона вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари бўлган.
- 2011-йилдан то 2020 йилгача Фарғона вилояти ҳокими сифатида фаолият олиб борган.
- 2020 йилнинг сентябрь ойида бошлаб бош вазирнинг ўринбосари лавозимига тайинланган
Шундан сўнг, 2023 йилнинг январь ойида Шуҳрат Ғаниев Президент маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланганди. 7 ой ўтгандан кейин, Ғаниёв Президент маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.
Шуҳрат Ғаниев Фарғона вилояти ҳокими вазифасида ишлаётганда вилоятдаги тошлоқлик фуқароларни ҳақорат қилгани, шунингдек , Тошкентдан Фарғонага борган амалдорларнинг ичак-чавоқларини бошларига салла қилиб қўйиш билан таҳдид қилган гаплари ҳамда Риштонда минглаб одамларни ҳашарга мажбурлагани билан кенг муҳокамаларга сабаб бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бахтиёр Саидов, Алишер Қодиров, Очилбой Раматов ҳамда Пўлат Бобожонов бўйича сўровнома ўтказилган.