2025 йилда очиқ ва шаффоф фаолияти билан оммавий ахборот воситаларида фаол бўлган, халқ билан ишлашда самарали натижаларга эришган республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда жамоат ташкилотлари, мулозимлар, жамоатчилик вакиллари, ОАВлар ва банклар ўртасида анъанавий «ЙИЛ ТАНЛОВИ» эълон қилинмоқда.
АСОСИЙ ҚОИДАЛАР
Танлов ижтимоий сўров ҳамда журналист ва блогерлар эътирофи асосида «Йилнинг энг намунали ҳудуди», «Йилнинг энг намунали вазирлиги», «Йилнинг энг намунали давлат ташкилоти», «Йилнинг энг фаол сиёсий партия етакчиси», «Йилнинг энг фаол депутати», «Йилнинг энг намунали олий ўқув юрти», «Йилнинг энг яхши телеканали», «Йилнинг энг намунали банки», «Йилнинг энг интеллектуал блоги», «Йилнинг энг самарали ишлаган тизими (Халқ қабулхоналари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари, маҳалла раислари, ижтимоий ҳимоя марказлари ўртасида)», «Йилнинг энг яхши интернет нашри», «Йилнинг энг яхши босма нашри», «Халқ эътироф этаётган йилнинг энг намунали мулозими» ва «Йилнинг энг намунали матбуот котиби» каби номинациялар бўйича сараланади. Шунингдек, «ЙИЛ ОДАМИ» эълон қилинади.
ТАНЛОВДА ҚАНДАЙ ИШТИРОК ЭТИШ МУМКИН?
Танлов иштирокчиларининг рўйхати доимий тарзида UzDiplomat.uz ахборот портали томонидан расмий веб-сайт ҳамда Телеграмдаги «Uzdiplomat» расмий каналида эълон қилиб борилади. Яъни танловда иштирок этиш учун алоҳида мурожаат қилиш шарт эмас (Номзодларни эълон қилишда кузатилган техник хатоликлар бўйича мурожаатлар бундан мустасно).
ТАНЛОВ ҚАНДАЙ ЎТАДИ?
Танлов жамоатчилик сўровномаси ҳамда журналист ва блогерлар эътирофи асосида икки босқичда бўлиб ўтади.
I. ЖАМОАТЧИЛИК СЎРОВНОМАСИ БОСҚИЧИ
Телеграмдаги «Uzdiplomat» расмий каналида барча номинациялар бўйича онлайн жамоатчилик сўровномаси эълон қилинади. Бунда энг кўп овоз тўплаган 7 тагача номзод кейинги босқичга йўл олади ва бу ҳақда маълум қилинади. «ЙИЛ ОДАМИ» номинациялари учун эълон қилинган номзодлар эса тўлиқлигича кейинги босқичга ўтади.
Ушбу сўровнома жараёни 2025 йил якунига қадар тўлиқ якунланади.
II. ЖУРНАЛИСТ ВА БЛОГЕРЛАР ЭЪТИРОФИ БОСҚИЧИ
Бу асосий босқич бўлиб, биринчи босқич ғолиблари журналист ва блогерлар ўртасида ўтказилган сўровнома асосида сараланади ва 1-, 2-, 3-ўрин ғолиблари аниқланади.
Ушбу сўровнома жараёни 2026 йилнинг 10 январига қадар тўлиқ якунланади.
ЯКУНИЙ НАТИЖАЛАР ҚАЧОН ЭЪЛОН ҚИЛИНАДИ?
Янги йил арафасида, яъни 2026 йилнинг дастлабки ойида номинациялар ғолиблари катта тантанали маросимда эълон қилинади. Унда барча совриндорлар махсус сертификат, танлов рамзий статуэткаси ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.
UzDiplomat.uz ахборот портали ва Телеграмдаги «Uzdiplomat» расмий каналини кузатиб боринг!
Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун Телеграмдаги @uzdiplomatbot‘га ёзинг ёки +99893 571 72 35 телефон рақамига қўнғироқ қилинг.




