Қисқа вақт ичида ўзининг тезкорлиги, қулайлиги ва хавфсизлиги билан миллионлаб фойдаланувчиларнинг ишончини қозонган xazna мобил иловаси 2025-йилда ўзининг уч йиллигини нишонламоқда.
Бу даврда илова 9 миллиондан ортиқ фойдаланувчига эга бўлиб, юртимизда энг оммабоп рақамли молиявий платформалардан бирига айланди. Бугун xazna нафақат молиявий амалиётлар учун восита, балки кундалик жараёнларни енгиллаштирувчи кенг экотизимга айланган.
Илова яратилган дастлабки кунлардан бошлаб фойдаланувчиларга кундалик тўловлар, давлат хизматлари ва банк амалиётларини энг қисқа вақт ичида, максимал хавфсизлик билан амалга ошириш имконини беришни ўзига мақсад қилган эди. Бугун эса xazna ушбу вазифани тўлиқ бажариб, имкониятларини янада кенгайтиришда давом этмоқда.
Ҳозирда иловадаги энг талабгир ва фойдаланувчилар томонидан юқори баҳоланган хизматлар қаторига:
- таълим кредитларини тўлиқ онлайн расмийлаштириш;
- KATM хизматларининг тўлиқ xaznaга интеграцияси;
- JBPT маблағлари бўйича кирим-чиқимларни амалга ошириш;
- 30 дан ортиқ халқаро имтиҳонлар учун тўловларни қоплаб бериш;
- 400 дан ортиқ йўналиш бўйича xazna Avia орқали авиачипта сотиб олиш имконияти киради.
Нима учун фойдаланувчилар айнан “xazna”ни танламоқда?
Асосий сабаб – хавфсизлик. xaznaдаги барча операциялар замонавий шифрлаш тизимлари орқали қайта ишланади, транзакциялар кўп босқичли хавфсизлик текширувларидан ўтади. Бу эса фойдаланувчиларга ҳар бир амални ишонч билан бажариш имконини беради.
Шунингдек, xazna нафаќат молиявий операцияларни бажаради, балки фойдаланувчиларнинг молиявий саводхонлигини оширишга ҳам хизмат қилади. Тушунарли интерфейс, қулай менюлар ва соддалаштирилган жараёнлар иловани ҳар қандай ёшдаги ва турли даражадаги фойдаланувчилар учун бирдек қулай қилади.
Халқ банки xazna фойдаланувчилари билдирган ишонч учун миннатдорлик билдиради. Банк келгусида иловани янада такомиллаштириш, янги хизматларни жорий этиш, функцияларни кенгайтириш ва молиявий бошқарувни янада қулай, хавфсиз ҳамда самарали қилиш устида изчил иш олиб боради.
xazna – молиявий ҳаётингиздаги тезкор ва ишончли рақамли ҳамроҳ.
Материал Халқ банки билан ҳамкорликда тайёрланди




