«Ҳалол» стандартини жорий этаётган 48 давлат вакиллари қандай ўзгаришлар ҳақида гаплашди?
Тошкентда Ислом мамлакатлари стандартлаштириш институти (SMIIC)нинг 20-Бош Ассамблеяси ўз ишини якунлади. Марказий Осиёда илк бор ташкил этилган бу анжуманга 48 давлатдан келган расмийлар, мутахассислар ва халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этди. Уларнинг барчаси сифат, хавфсизлик ва савдога оид муҳим стандартлар, уларни қандай умумий қоидалар асосида жорий қилиш ва мамлакатлар ўртасидаги ўзаро ишончни қандай мустаҳкамлаш мумкинлиги ҳақида фикр алмашди.
Стандартлар дейилганда кўпчилик бу фақат корхоналарга тегишли қоидалар деб ўйлаши мумкин. Аслида эса уларнинг бевосита ҳаётимизга таъсири катта: фуқаро ҳар куни харид қиладиган озиқ-овқат, дори-дармон, маиший техника, мебель, ҳатто сув ва электр билан боғлиқ хизматлар айнан стандартлар орқали хавфсиз ва сифатли бўлади. Тошкентда ўтган Ассамблеяда ана шу соҳалар бўйича муҳим келишувлар қилинди — бу эса келгуси йилларда бозордаги маҳсулотлар ва хизматлар сифати янада яхшиланишига замин яратади.
Ўзбекистон 2019 йилдан буён SMIIC аъзоси сифатида жадал ҳаракат қилмоқда. Мамлакатимизда 70 дан ортиқ халқаро стандарт жорий қилинган.
Тадбир доирасида Узбекистонда техник тартибга солиш тизими тубдан янгиланётганини таъкидлади. стандартлар фақат қоғоздаги қоида эмас, балки одамлар саломатлиги, маҳсулот хавфсизлиги ва бозордаги адолатнинг асосий кафолатига айланмоқда. Ҳозирда миллий қонунчилик ЖСТ — Жаҳон савдо ташкилоти қоидаларига мослаштирилаётган бўлиб, стандартлар уйғунлиги ҳозир 40,6%га етди — бу халқаро иқтисодиётга очиқликнинг муҳим кўрсаткичи.
Ўзбекистоннинг макроиқтисодий кўрсаткичлари охирги йилларда кескин яхшиланди: ЯИМ 8 йилда икки баробар ўсди, экспорт 27 миллиард долларга етди, инвестициялар 35 миллиард доллардан ошди. Бу ўсиш тасодифий эмас — стандартлар ва тартиб-таомилларнинг замонавийлашуви иқтисодиётда рақобатбардошликни кучайтиришдир.
Xалқаро рейтинглардаги ўсиш ҳам бевосита стандартлаштириш билан боғлиқ: «Иқтисодий эркинлик» индексида 48 поғона, «Иқтисодиёт мураккаблиги» индексида 28 поғона юқорига кўтарилгани мамлакатдаги ислоҳотлар самараси эканини кўрсатади.

Тошкентдаги Ассамблея қатор муҳим йўналишлар бўйича янгиланган қарорларни қабул қилди.
Улар орасида:
– озиқ-овқат хавфсизлигини кучайтириш;
– дори воситалари ва фармацевтика маҳсулотлари учун қўшимча талаблар;
– “Ҳалол” стандартини янгилаш;
– тўқимачилик, косметика ва хизмат кўрсатиш соҳалари учун умумий қоидаларни белгилаш;
– метрология (ўлчовлар аниқлиги) бўйича янги талаблар;
– барча давлатларда сифатга оид ягона ёндашувни шакллантириш.
Бу анжуман натижалари Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аьзо давлатлар билан хамкорлик жараенларини янада тезлаштиради.




