Ўзбекистонда электрон сигареталарни тақиқловчи қонун қачон кучга киради?
🔴ЖСТ эксперти тақиқнинг фойдаси ҳақида Uzdiplomatга интервью берди.
✔️ЖССТ эксперти: «Электрон сигареталарни тақиқлаган мамлакатларда натижа аниқ — истеъмол камаймоқда»
Жаҳонда электрон сигареталар ва никотинли вейплар ёшлар орасида тез суръатда тарқалмоқда. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (WHO) Тамакига қарши кураш бўлими раҳбари Dr. Vinayak Prasad Uzdiplomat’га берган интервьюсида фикр билдирди.
42 давлат электрон сигареталарни бутунлай тақиқлаган
ЖССТнинг 2025 йил учун Глобал тамаки назорати ҳисоботига (GTCR 2025) кўра, дунёда 42 та давлат электрон сигареталарни сотиш, импорт қилиш ёки ишлатишни тўлиқ тақиқлаган.
Яна 7 та давлат бир марталик вейплар айланмасини чеклаган.
Ҳиндистон мисоли: 400 миллион ёшни ҳимоя қилган қарор
Ҳиндистонда электрон сигареталар тўлиқ тақиқланган. Мамлакат дунёдаги энг ёш аҳолига эга давлатлардан бири — 400 миллиондан ортиқ ёшлар яшаётган юртда вейплар эркин бўлганида оқибатлар жуда оғир бўлар эди.
Доктор Прасад:
«Агар бу маҳсулот бозорда эркин бўлганида, Ҳиндистондаги юз миллионлаб ёшлар учун оқибатлар даҳшатли бўларди. Тақиқ миллионлаб аҳолини ҳимоя қилди».
Кўпинча айтилувчи баҳона — «қора бозор кучаяди». Аммо Ҳиндистон тажрибаси аксинча ҳолатни кўрсатган: ноқонуний савдо кескин ошмаган, божхона ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари назорати етарли бўлган.
Сингапурнинг очиқ чегараларида ҳам назорат бор
Электрон сигареталарни тақиқлаган яна бир давлат – Сингапур. Ҳар куни минглаб одамлар қўшни мамлакатлар билан эркин ҳаракат қилади, аммо мамлакат қатъий божхона назорати орқали ноқонуний маҳсулот киришининг олдини оляпти.
ЖССИ экспертига кўра:
«Сингапур сингари очиқ чегарали мамлакатларда ҳам тақиқ самарали. Бу фақат назоратни кучайтириш масаласи».
Деярли 50 та давлатда электрон сигареталар тақиқланган. Уларнинг барчасида умумий тенденция битта:
✔️тамаки истеъмоли пасаймоқда;
✔️ёшлар орасида никотинга қўшимча қизиқиш камайган;
✔️давлатлар барқарор ижобий натижаларга эришмоқда.
Эслатма, 2025 йил 30 апрелда Ўзбекистон Сенати электрон сигареталарни тақиқловчи қонуни маъқуллаган. Аммо, қонун ҳамон кучга кирган эмас.




