«Халқ банки» жамоаси ҳам ғолиблар сафида!
Қадимий Бухорода бўлиб ўтган навбатдаги Bukhara Night Race югуриш мусобақаси нафақат профессионал югурувчиларни, балки соғлом ҳаёт тарафдори бўлган минглаб ҳаваскорларни ҳам бир майдонда бирлаштирди.
Чироқлар ёғдусида ялтираган тарихий масканлар, стартни кутаёган иштирокчилар ва томошабинларнинг олқишлари — буларнинг бари мусобақага бетакрор руҳ бағишлади.
Атлетлар тунги Бухоро кўчалари, қадимий обидалар ва тарихий муҳит бағрида 5 км, 10 км ва 21,1 км масофаларни босиб ўтди.

Марафоннинг бош ҳамкори «Халқ банки» ва «Хазна» жамоаси, молия муассасаси ёшлари фаол қатнашиб, соғлом турмуш тарзи ва жамоавий бирдамликни яна бир бор намоиш этди.

Корпоратив жамоалар баҳсида «Халқ банки»нинг атлетлари ўзининг жисмоний тайёргарлиги ва ирода кучини кўрсатиб, умумжамоа ҳисобида фахрли 2-ўринни қўлга киритди.
Халқ банки нафақат молиявий хизматларда, балки ижтимоий ҳаётда ҳам фаол бўлишга интилади. Спорт тадбирларидаги мунтазам иштирок бу бизнинг учун қадрият, соғлом келажак сари қўшаётган ҳиссамиздир.

Бир сўз билан айтганда, тарихий муҳит ва спорт руҳини уйғунлаштирган Bukhara Night Race барчада унутилмас таассурот қолдирди. Халқ банки эса бундай йирик спорт байрамларининг ҳамкори бўлишда давом этаверади. Зеро, айнан спорт миллат саломатлигини таъминлайдиган энг асосий фаолият туридир.




