30 сентябрь куни Тошкентда Европа тиллари куни 2026 доирасида тиллар ярмаркаси, интерактив ўйинлар, фильм намойиши, маданий алмашинув ва мусиқий дастурлар ташкил этилади.
Тадбирлар Европа Жамоаси, дипломатик ваколатхоналар, маданий ташкилотлар, университетлар, талабалар, тил ўрганувчилар ва кенг жамоатчиликни бирлаштиради.
Кундузги дастур соат 10:00–13:00 да Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида ўтказилади.
Унда турли тилларнинг она тили вакиллари қўшиқлар, иборалар, сўзлар ҳамда интерактив таълим фаолиятлари орқали ўз тилларини таништиради.
Шу вақтнинг ўзида Тиллар ярмаркаси ҳам бўлиб ўтади. Мамлакатлар стендларида турли ўйинлар ва викториналар ўтказилиб, иштирокчилар Европа мамлакатлари тиллари ва маданиятлари билан танишиш имкониятига эга бўлади.
Кечки дастур 19:00–21:30 да Гёте-Институтида бўлиб ўтади. SpeakEasy Night доирасида қисқа метражли фильм намойиши ва муҳокамаси, тил столлари, интерактив ўйинлар, тезкор танишув ва маданий алмашинув тадбирлари ўтказилади.
Шунингдек, дастурдан иштирок этувчи Европа мамлакатлари мусиқаларидан иборат DJ чиқиши ҳам ўрин олган.
Тадбир EUNIC доирасида ташкил этилмоқда. У талабалар, тил ўрганувчилар, университет вакиллари, дипломатлар, маданий ташкилотлар, ОАВ вакиллари ҳамда Европа тиллари ва маданиятларига қизиқадиган барча учун очиқ.




