Рақобат қўмитаси Payme тўлов тизимини онлайн тўловлар бозорида устун мавқега эга оператор сифатида тан олди. Бу ҳақда компания томонидан тақдим этилган хабарномага асосланиб қарор қабул қилинган.
Ушбу эътироф Paymeʼнинг бозордаги етакчи ўрнига эга эканлигини ва унинг хизматларидан кенг миқёсда фойдаланилаётганини кўрсатади. Қўмитанинг бу қароридан кейин Paymeʼнинг бозордаги фаолияти ва унинг рақобат муҳитига таъсири янада диққат марказида бўлиши мумкин.
Устун мавқе нима?
Устун мавқе — бу муайян бозордаги бир компания ёки ташкилотнинг рақобатчиларга нисбатан анча катта улушга эга бўлиб, шу соҳага жиддий таъсир кўрсата олиш имкониятига эга эканлигини англатади. Бундай мавқега эга бўлган компаниялар бозордаги нарх-наво ва хизматлар сифатини белгилашда муҳим роль ўйнайди. Шунингдек, уларнинг фаолияти давлат органлари томонидан назорат қилиниши мумкин, чунки устун мавқе баъзан рақобатга таҳдид солиши эҳтимоли бор.
Яна қайси компаниялар шундай мавқеъга эга?
Ўзбекистонда устун мавқега эга бўлган бошқа компаниялар ҳам мавжуд. Рақобатни қўмитаси томонидан эълон қилинган маълумотларга кўра, қуйидаги компаниялар устун мавқега эга деб топилган:
UzAuto Motors: автомобил ишлаб чиқариш соҳасида.
Beeline: телекоммуникация хизматлари бозорида.
Uzbekistan Airways: йўловчи ва юк ташиш хизматларида.
Ucell: мобил алоқа хизматлари соҳасида.
Uzcard: тўлов тизимлари соҳасида.
Yandex Go: такси агрегаторлари бозорида.
Yandex Eats ва Express24: тайёр овқатларни етказиб бериш бозорида.
Knauf Gips Buxoro: қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳасида.
«Tok bor» МЧЖ: қувватлаш хизматлари бозорида.
Ушбу компаниялар ўз соҳаларида катта бозор улушига эга бўлиб, рақобат муҳитига сезиларли таъсир кўрсатади.
Payme монополист, Humo/Paynet эса йўқ
Иқтисодчи Отабек Бакиров бу ҳақида ёзаркан
Payme’нинг устун мавқеи билан бирга устун музокара кучи эътироф этилганига эътибор қаратган.
«Humo’ни “хусусийлаштириб” олгандан кейин бир неча секторларда уникал позицияларни эгаллаган Paynet (https://t.me/the_bakiroo/9451) ҳақида антимонополия органи ҳозирча жим», дейди у.




