2024 йилда энг яхши ишлаган вазирлик, партия етакчиси, ҳокими ва «Йил одами» ким, деган савол билан Uzdiplomat мухбирлари жамаотчилик фаоллари, ёзувчи ва журналистларни саволга тутмоқда.
ЎзЖОКУ ректори, профессор, журналист Шерзодхон Қудратхўжа ҳам бу саволларга ўз фикрлари билдирди.
2024 йилда энг яхши ишлаган вазирлик қайси?
Ўзбекистонда қиш шароитида ҳозир ишлаётган вазирликлар бор. Мен одамлар тўғри тушунишини хоҳлардим, газ етадими етмайдими бизда бу бўйича танқидлар бўладими, лекин биз билишимиз керак, улар ҳам кимларнингдир фарзанди, кимнингдир отаси, кимларнингдир оиласига жудаям яқин инсонлар.
Мана шу мавсумда уйга бориб ҳам ишлайди. Агарда уларни фаолиятига биз хайплар ё танқидсиз қарайдиган бўлсак, мана шу коммунал хизмат: бизни иссиқлик, сув билан таъминлайдиган, бизни ҳаётимизни ўйлайдиган, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ички ишлар тизими, ҳаво қандай бўлишидан қатъий назар ишлайди.
Йилнинг энг намунали вилоят ҳокимлиги қайси?
Қайсидир ҳокимимиз, масалан, минтақада бор. Биз Ўзбекистон Шарқида, ижтимоий тармоқларда жуда кўп чиқади ёки одамлар уни кўп гапиради. Чунки минтақаси кичкина. Доим журналистларни, медиа оламини, телеграм каналларида марказда бўлади.
Яна бошқа катта ҳудудларимиз бор. Уларнинг ҳокими деярли журналистларнинг нигоҳига тушмайди. Лекин ҳокимларни фаолиятига мезонига баҳо берганда, биз аниқ одамлар учун яратилган шароитлар, қилинаётган ишлар, йил олди олинган режалар, йил давомида қилинган ишлар, менда мезон йўқ. Биттасини ўзини медиада фаолроқ қилиб кўрсатиб кетиши мумкин. Бошқаси камроқ чиқади, лекин иккаласи ҳам бир хил ишлайди.
2024 йилдаги энг фаол партия етакчиси
Партияларда жуда фаоллик кўрдим, масалан, иккита партиямиз: «Миллий тикланиш» партияси ва Либерал демакратик партияси, лекин мен учун бу йил очилиши «Экопартия» бўлди. Жуда катта кашфиётим аёллар бўлди. Бизнинг аёл сиёсатчиларимиз бугун сиёсий саҳнага ёриб кириб келишди ва бугун улар парламентда кўпчилик. Шунинг учун, менга иккита партияни ўзини тутиши, сиёсий маданияти, ўзини аудитория йиғаётгани жуда ёқди.
Ўйлайманки, Экопартия бу сайловларни энг катта кашфиёти ва примераси бўлди.
Бу дебатларда Шаҳноз Жолдасевани жуда фаоллигини кўрдим. Ойдинхонни, Дилдора Камолова ва Гулрух Аъзамова. Жуда дангал чиқишлар бўлди.
2024 йилнинг йил одами ким?
«Йил одами» деб Ўзбекистоннинг ўз устида кўп ишлайдиган фуқаросини айтаман. Бугун битта фильм кўрдим. Хитойда қандай қилиб денгиз сатҳидан 154 метр паст жойда қийналиб узум етиштирилишини кўрдим. Унга қилинадиган сув 150 метрдан чиқариларкан. Мен ўзимизни фермерлар жуда қийналади, деб ўйлардим йўқ. Олтиариқда кўп бўлганман, биздан оғирроқ шароитда, биздан кўра сувсиз шароитда ҳам бугун унчалик қиммат бўлмаган узум етиштирилмоқда.
Бу йил ўзи қишлоқ хўжалиги мевалари жуда арзон бўлди. Ўйлайманки, одам ўз устида кўп меҳнат қилиши керак.
ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ!




