Украинанинг Ўзбекистон Республикасидаги элчиси Николай Дорошенко Россия томонидан 2025 йил 8 январь куни Запорожьега амалга оширилган ва 13 кишининг ҳалок бўлиши, 113 кишининг жароҳатланишига олиб келган террорчилик ҳужумига кескин муносабат билдирди. Ушбу ҳужум халқаро қонунларга зид бўлган шафқатсиз ҳаракат сифатида баҳоланмоқда.
Элчи Дорошенко халқаро ҳамжамиятдан қуйидагиларни талаб қилди:
✔️Ушбу террорчилик ҳаракатини зудлик билан қоралаш.
✔️Россияга нисбатан босимни кучайтириш орқали урушни тугатиш.
✔️Украинага тинч аҳолини ҳимоя қилиш учун зарур ёрдамни кўрсатиш.
✔️Ҳужум учун жавобгарларни халқаро қонунлар асосида жавобгарликка тортиш.
Uzdiplomat сайтига берган интервьюсида элчи Дорошенко Ўзбекистонни ҳам Украинага ёрдам кўрсатишга чақирган. Элчи Ўзбекистон томонига Россия Федерациясининг бостириб кириши оқибатида энг кўп жабр кўрган ҳудудларга, айниқса, Сум вилоятига гуманитар ёрдам кўрсатиш имкониятини кўриб чиқиш бўйича мурожаат қилган эди.




