Калифорниянинг Беверли Ҳиллз ҳудудида жойлашган қаср қарийб 36 млн долларга сотилди.
Сотувчи эса Ўзбекистоннинг собиқ президенти Ислом Каримовнинг қизи Лола Тиллаева ва унинг турмуш ўртоғи, тадбиркор Тимур Тиллаевга боғланган юридик шахс бўлган.
Харидорнинг шахси ҳозирча номаълум.
The Wall Street Journal нашрининг ёзишича, ушбу ҳашаматли сарой 2013 йилда 32,75 млн долларга харид қилиб олинган.
Аммо айрим манбаалар уй дастлаб 58 миллион долларга баҳолангани, аммо кейин Тиллаева томонидан 47 миллион долларга сотиб олинганини ёзмоқда.
Биринчи президентнинг қизига тегишлилиги айтилаётган мазкур уй 2011 йилда Лос-Анжелес ҳудудида кўплаб хусусий уйлар қурган кўчмас мулк ишлаб чиқарувчиси, икки машхур супермодел Жижи ва Белла Ҳадидларнинг отаси бўлган Муҳаммад Ҳадид томонидан қурилган.
Ла Палаис номи билан танилган уй Беверли-Хиллз меҳмонхонасига яқин қарийб бир гектар майдонда жойлашган бўлиб, ташқи фасади қўлда ўйилган француз оҳактошидан қурилган. Сотув ҳужжатларига кўра, қасрдаги ётоқ хоналарининг сони 7 тани ташкил қилади.
Шунингдек, Тиллаеванинг уйида 11 та ҳаммом, оққуш ҳовузи, лалик услубидаги авизолар реклама эшиклари, расмий ва норасмий овқатланиш хоналари, катта бассейн, ўнта машина учун тўхташ жойи, 5000 шиша вино ертўласи, 200 кишига мўлжалланган бал зали, 40 ўринли скрининг зали, турк ҳаммоми ва Марокаш услубида қурилган хона бўлган.
Лола Тиллаеванинг уйидан фотогалареяни томоша қилинг: