Сараланган тингловчилар дастлаб Ўзбекистонда кейинги навбатда Япониянинг Ямагата университетида ўз малакасини ошириб, халқаро сертификатга эга бўлдилар.
Aхборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Бизнесни ривожлантириш банки”нинг тадбиркорликка ўқитиш лойиҳалари” мавзусида матбуот анжумани давомида бу маълум қилинди.
Банкнинг асосий мақсади тадбиркорларнинг молиявий саводхонлигини оширишга ёрдам бериш, деди молия муассасаси матбуот котиби Шуҳрат Орипов.
- Тадбиркорларнинг молиявий саводхонлиги йўқ. Лекин, уларнинг кўпчилиги бепул ўқитиш тизими жорий қилинганидан хабарсиз.
«Кичик бизнесни ривожлантириш» жамғармаси маслаҳатчиси Дилафрўз Икромованинг айтишича, тадбиркорларнинг Японияга самарали менежмент бўйича 10 кун давомида банк соҳасидаги амалиёт олиб боришини келгуси йилда режа қилинган.
Унинг қўшимча қилишича, «Японияда Кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш учун Японияда фондлар бор ва у тадбиркорларга 80 минг доллар ажратади, бу пул қайтарилмайди. Ҳеч қандай гаров қўйилмайди. Буни олиш учун тадбиркор мукаммал бизнес режасини ҳокимиятга таклиф қилиш керак».
Япония томонининг мутахассислари ўқув дастурлари жараёнида муваффақиятли қатнашган тингловчилардан 24 нафар менторларни саралаб олишди. Улар Японияда малака ошириб қайтишди.
Маълумот учун, ҳозирда дастурга 11 мингдан ортиқ тадбиркорлар қизиқиш билдирган, уларнинг 2 минг нафардан кўпроғи ўқиш жараёнлари бошланган.
Реклама ҳуқуқи асосида




