Жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб дори маҳсулотлари учун қўшилган қиймат солиғи ҳисобланиши бошланди.
Бу дориларнинг нархига қанчалик таъсир қилади?
Uzdiplomat.uz мухбири юқоридаги савол билан Солиқ қўмитасига юзланди.
Қўмита матбуот котиби Дилдора Ҳошимованинг айтишича, бу дориларнинг нархига жиддий таъсир қилмайди.
“Нарх ошади. Лекин 3000 сўмлик дори 6000 сўм бўлмайди. 3000 сўмлик дори учун ишлаб чиқарувчи ҚҚС тўлаган ва дорихона фақат устига қўйган нархидан 12 фоиз солиқ тўлайди яъни қўшилган қийматни тўлайди. Масалан, дори таннархи устига 1000 сўм кўйилди дейлик, бундан120 сўм солиқ чиқади дегани. Шу сабабли 2 баравар ошириб солиқ айбдор дейиш нотўғри бўлади. Бундан ташқари ижтимоий ҳимояга мухтожларга ўша ҚҚС билан олинган дорилар ва тиббий хизматлар учун солиқни давлат қайтариб беради. Бунинг учун чекни сканер қилиб жўнатиб қўйиш керак”,-деди Дилдора Ҳошимова.
Uzdiplomat.uz га дори савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорларнинг билдиришича ҚҚС солиқларм дори нархининг қимматлашишига олиб келади.
Маълумот учун, дастлаб улгуржи савдода ишлаб чиқарувчи (импорт қилувчи) ҚҚСсиз нархига 15%, чакана савдода улгуржи нархига 20 % миқдорида устама қўйилади ва 12 % миқдорида ҚҚС ҳисоблаб реализация қилинади.