Буни молиялаштириш учун 2 млрд АҚШ доллари инвестиция ва инвестиция жалб қилинади.
Ҳукуматнинг «2024 йил I чорагига мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига кўра, 2025 йилнинг сўнгига қадар қуйидаги ҳудудларда қуввати 500 мегаватт бўлган шамол электр станциялари қурилади.
Булар:
-Бухоро вилояти Пешку туманида 650,0 млн долларлик;
-Навоий вилояти Томди туманида 600,0 млн долларлик;
-Бухоро вилояти Ғиждувон туманида 650,0 млн долларлик.
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасининг Беруний ва Қораўзак туманларида қуввати 100 мегаватт бўлган жами 110,0 млн долларлик шамол электр станцияси барпо қилинади.
Маълумот учун, 500 мегаватт қувватга эга битта шамол электр станцияси 500 мингта хонадонга етарли ҳажмда электр энергияни ишлаб чиқаради ва атмосферага чиқариладиган карбонат ангидрид чиқиндиларини йилига 1,1 млн тоннага камайтиришини таъминлаб беради.