18 сентябрь куни Тошкентда «Интернэйшнл Бизнес» газетаси, «Yilu Culture» ташкилоти ҳамкорлигида Хитой–Ўзбекистон хусусий фан ва техника саноатчилари уюшмасининг йиғилиши бўлиб ўтди.
Тадбирда икки давлат иқтисодиёт, савдо, фан-техника ва таълим соҳаларидаги ҳамкорликнинг янги йўналишлари муҳокама этилди. Хитойлик раҳбарлар уюшманинг ривожланиш режалари, корхоналарнинг техник устунликлари ва Ўзбекистон билан ҳамкорлик шартлари ҳақида маълумот бердилар.

Шунингдек, хусусий фан-техника корхоналарини глобаллашув жараёнида ресурсларни бирлаштириш имкониятлари қайд этилди. Инфратузилма, энергетика ҳамда илмий-тадқиқот ва ишланмалар соҳаларида чуқур ҳамкорлик ўрнатишга умид билдирилди.

Ўзбекистон давлат идоралари вакиллари мамлакатнинг ҳозирги иқтисодий сиёсати, инвестициявий ҳамкорлик тенденциялари ва турли тармоқларни ривожлантириш режаларига алоҳида эътибор қаратдилар. Хитойлик корхоналар Ўзбекистонга инвестиция киритиш учун аниқ йўл-йўриқлар олдилар. Шу билан бирга, энергетика, қурилиш материаллари, логистика, тўқимачилик саноати ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик имкониятлари билан ўртоқлашилди.
Ўзбек ишбилармон доиралари вакиллари икки мамлакатдаги инвестиция муҳити, икки томонлама савдо имкониятлари ва қулай шарт-шароитларни таҳлил қилиб, трансчегаравий инвестициялар учун амалий тавсиялар тақдим этдилар.

Таълим соҳаси вакиллари эса академик ҳамкорлик ва кадрлар тайёрлаш масалаларида Тошкент давлат Шарқшунослик университетида ўтган учрашувда муҳокамалар олиб боришди. Унда халқаро тажриба ва фан-таълим йўналишларидаги ҳамкорлик имкониятлари кўриб чиқилди. Шу тариқа Хитой билан академик алмашинув ва кадрлар тайёрлаш йўналишида узоқ муддатли ҳамкорликка пойдевор қўйилди.

Йиғилиш Хитой ва Ўзбекистон корхоналари ҳамда муассасалари учун самарали мулоқот ва ҳамкорлик платформаси сифатида хизмат қилди. Барча иштирокчилар қатнашган кенгайтирилган муҳокамада ҳамкорлик бўйича консенсус мустаҳкамланиб, икки давлат ўртасидаги иқтисодий, савдо ва илмий-техника ҳамкорликни янада чуқурлаштириш ва кенгайтиришга янги туртки берди.
#PR




