2024 йилда журналист Нодирбек Нортўраев «Агробанк» томонидан ўтказилган тендер ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, унда қатнашган компанияларда ўзаро боғлиқлик борлигини аниқлаган эди. 2024 йил март ойида ушбу мақола uzdiplomat да эълон қилинган. Кейинги текширувлар давомида тендер иштирокчилари орасида боғлиқликка оид таҳминлар юридик асоси топилмагани сабабли раддия эълон қиламиз.
Коррупцияга қарши кураш агентлиги ҳам «Agrobank» Марказий аппаратида коррупция аломатлари кузатилмоқда, мақоласини ўрганишидан сўнг унда жиноят аломатлари топилмаганини ёзган эди. (Мақола сайт янги модулга ўтказилаётган вақтда ўчган)
Коррупцияга қарши кураш агентлиги маълумоти сайтда эълон қилинган, «Агробанк» тендери ҳақидаги мақола эса ўтган йил техник сабабларга кўра ўчиб кетган бўлсада, банк uzdiplomat.uz сайтини судга берди. Бизнинг вакилларсиз ўтган судда таҳририятимиз жавобгарлиги белгиланди.




