Вазир Шерматовнинг The Sunday Guardian нашрига билдиришича Ўзбекистондаги барча мактаблар интернет тармоғига уланган.
Ҳиндистонлик журналист Маниш Чанд Ўзбекистоннинг Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов билан Ҳиндистон ИТ муваффақияти, Болливуд ва бу мамлакатнинг Ўзбекистон билан муносабатлари ҳақида суҳбат қилди.
Унда Шерматов Ҳиндистон билан рақамли алоқаларни ривожлантириш борасидаги режаларини баён қилган.
Вазирнинг билдиришича, сўнгги икки йилда хорижий капиталга эга компаниялар сони 20 баробарга ошган. Ўзбекистоннинг ИТ экспорти ҳар йили икки ёки уч бараварга кўпайган. 2030 йилгача йиллик ИТ экспорт даромадини камида 5 миллиард АҚШ долларига етказиш ва ИТ экспорт компанияларида 300 000 та иш ўрни яратиш режалаштирилган. Барча мактаблар юқори тезликдаги интернетга уланиб, ИТ ўқув дастури янгилангани ва ўқитувчилар малакасини ошириш устида ҳам иш олиб бораётганини урғулаган у.
«Бизнинг мақсадимиз рақамлаштириш орқали одамларнинг ҳаётини яхшилаш ва ёшларга ўз мамлакатида қолиб, даромад топиш имкониятларини яратишдир. Биз Ўзбекистонда кўпроқ иш ўринларини жорий қилишни кўзлаганмиз. Шу сабабли биз ИТ компанияларига ўз идораларини бу ерда очишлари учун яхши шароитни қиляпмиз» -дейди Шерматов.
Олий ўқув юртларига тўхталиб, илгари фақатгина 9% битирувчилар олий таълимга ўқишга киргани, ҳозирда бу кўрсаткич деярли 50% га етганини айтган. Буни, қисман, янги хусусий ва халқаро университетларнинг очилиши, Ҳиндистоннинг бир неча университетларининг фаолияти натижаси дея баҳолайди у.
Сунъий интеллект тўғрисидаги саволга жавобини билдирар экан:
«Ўзбекистон Ҳиндистон билан, ҳукумат ва хусусий муассасалар даражасида, кучли ва ўсиб бораётган ҳамкорликка эга. Биз Ҳиндистоннинг ИТ оутсоурcингдаги етакчилигидан илҳомланиб, Ўзбекистонда ИТ компанияларига оид меъёрий ҳуқуқий асосларни жорий қилмоқдамиз. » – дейди вазир.
Шунингдек, Ҳиндистон компаниялари билан Ўзбекистонда етказиб бериш марказларини очиш муҳокама қилинаётганлигини айтган. Гапларини эса «бизда истеъдодли ва арзон ишчи кучи мавжуд»лиги билан изоҳлаган.
Шерматовга кўра, Ўзбекистоннинг жойлашуви Ҳиндистон компаниялари учун рус тилида сўзлашувчи ва араб бозорларига кириш учун жуда қулай.
Шерзод Шерматовнинг қайд этишича, Ўзбекистон Саудия Арабистони, Қатар ва БАА каби давлатлардан атиги бир соат ортда. Уларга яқин тарихий ва маданий алоқалари бор.
Унинг фикрича, кўп ўзбеклар рус ва инглиз тилларида сўзлаша олади, бу рус тили аҳамиятли бўлган БМТ бозорларига киришни осонлаштиради.
Рақамли технологиялар иқтисодиётни ривожлантиришдаги роли ҳақидаги мулоҳазаси эса шундай:
«Ўзбекистон ноёб бир вазиятда турибди ва биз ёшларимиз учун иш ўринлари топиш учун ижодимиздан фойдаланишимиз керак. Рақамли технологиялар ёшларга ўз истеъдодларини ифода этиш ва интернет орқали қўшимча даромад топиш имкониятини яратади. Масалан, бизнинг компанияларимиздан бири, United Soft, Ҳиндистоннинг кино ва мультфильм саноатига мультимедиа хизматларини экспорт қилади. Шунингдек, Ўзбекистонда YouTube’да миллионлаб кўришларни тўплаган ёш контент яратувчилар ҳам бор, бу уларга қўшимча даромад келтирмоқда» – дейди у.
Корея компаниялари ҳам бу ерда офис очиб, ўзбек маҳаллий талантларидан фойдаланаёганлигини қўшимча қилган вазир.
Ҳиндистон ва Ўзбекистон ўртасидаги маданий алоқаларни, Bollywood’нинг машҳурлигини қандай баҳолашига оид саволга эса Шерматов Ҳиндистонга боргани, тарихий жиҳатдан Ҳиндистон ва Ўзбекистон ўртасида алоқалар бўлганини ва Ҳиндистонда Бобурни ёдга олган.
Шерматов ўзбек халқи ҳинд фильмларини яхши кўришини таъкидлаган. Ўзбек санъаткорлари орасида Ҳиндистон аудиториясига қизиқ бўлган контент яратиш тенденцияси ўсгани ва бу икки мамлакат ўртасидаги кучли маданий яқинлигидан деб ҳисоблайди Шерматов.
Унинг маълум қилишича, Ўзбекистон ва Ҳиндистон аъло даражадаги ҳамкорликка эга.




