Литва Миллий хавфсизлик департаменти раҳбари Дарюс Юанишкис 2021 йилдан бошлаб Литвада Марказий Осиёдан келаётган мигрантлар оқими 14 баробарга ўсганини ва бу радикаллашув хавфини келтириб чиқараётганини айтган.
«Биз Марказий Осиёдан келаётган мигрантлар оқимини кузатмоқдамиз, у 2021 йилдан бери 14 баробарга ошди», деди Юанишкис. «Ушбу минтақадан келган мусулмон аҳоли радикаллашувга мойиллиги сабабли маълум хавотир уйғотмоқда», деб қўшимча қилди.
Юанишкиснинг сўзларига кўра, идора келаётган мигрантларни тўлиқ текширишга улгурмаяпти, бу эса аксилжосуслик ва терроризмга қарши кураш соҳасида сезиларли хавфларни келтириб чиқармоқда. «Биз ҳозирда яқин келажакда хавф пайдо бўлишини кўрмаяпмиз, лекин радикаллашув тенденциясини ва ғарбга қарши кайфиятни кузатмоқдамиз», деб таъкидлади у.
Миграция департаменти маълумотларига кўра, 1-октябрь ҳолатига кўра Литвада 10,6 минг Ўзбекистон фуқароси яшаган (йил бошида 8,2 минг ва 2022 йил бошида 998 нафар эди) бу ўзбекистонликларни мамлакатдаги тўртинчи йирик хорижий диаспора қилади.
Литвада Украиналиклар энг йирик хорижий диаспора бўлиб қолмоқда (77,5 минг киши), улардан кейин беларуслар (61,3 минг киши).
Дарюс Яунишкиснинг Марказий Осиёдан келган мигрантлар ҳақидаги баёнотидан сўнг, бош вазир Ингрида Шимоните уларнинг умумий сони барибир аҳамиятсиз эканини таъкидлади.
«Муаммолар ҳақиқатан ҳам юзага келди, аммо улар қисман янги қонунлар туфайли ҳал қилинди. Ишончим комилки, 2025 йилда учинчи давлат фуқаролари учун квоталар жорий этилиши билан биз бу масалани қўшимча равишда тартибга солиш имкониятига эга бўламиз», деди бош вазир.
Шимонитенинг фикрига кўра, Юанишкиснинг баёнотлари «бюджетга нисбатан позиция» сифатида ҳам кўриб чиқилиши мумкин.
Шимоните Литва Республикасида давлатчилик, мустақиллик ва суверенитетга нисбатан жиддий хавотирлар уйғотадиган фуқаролари борлигини қўшимча қилди.




