18 май куни Тошкентнинг Ботаника боғида “Европа куни” нишонланади ва унда Европа Иттифоқи ҳамда Ўзбекистон Республикасининг 30 йиллик ҳамкорлигига бағишланган фестивал ўтказилади.
Мазкур кўргазма барқарор ривожланиш мақсадлари, гендер тенглиги, таълим, савдо, қишлоқ хўжалиги, маданият ва бошқа соҳаларга оид лойиҳа ва дастурлар билан танишишни хоҳловчилар учун мўлжалланган бўлиб, ташриф буюрувчилар иқлим ўзгаришига қарши курашга бағишланган интерфаол ўйин, шунингдек, қишлоқ жойларда бандлик кўникмаларини ривожлантиришга оид ўқув викториналарида иштирок этишлари мумкин.
Шунингдек, меҳмонлар ушбу ташаббуслар мутахассисларига саволлар бериш имкониятига эга бўладилар. Кўргазмада жами 40 дан ортиқ лойиҳа иштирок этади.
“Climate Fresk” интерфаол ўйини иқлим ўзгариши билан боғлиқ муаммоларни илмий нуқтаи назардан ўрганиш имконини беради. Ўйинчилар иқлим ўзгаришига қандай омиллар сабаб бўлишини билиб олишлари мумкин. Ўйин IPCC (Intergovernmental Panel on ClimateChange) сўнгги ҳисоботидаги маълумотларга асосланган.
Бундан ташқари, кўргазмада Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган EC-AGRIN лойиҳаси маҳсулотларининг дегустацияси ҳам бўлиб ўтади.
Фестивалда кўплаб Европа элчихоналари вакиллари ҳам қатнашиши режалаштирилмоқда. Жумладан, Словакиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси Словакиянинг Европа Иттифоқидаги 20 йиллигига бағишланган бадиий кўргазма ташкил этмоқда. Финляндия, Франция, Руминия, Хорватия элчихоналари ҳам турли тадбирлар ва флешмоблар ўтказади.
Ўзбекистондаги фаолиятимиз демократик бошқарув, рақамли инновациялар, инклюзив ўсиш, барқарор қишлоқ хўжалиги, аёллар ҳуқуқлари, алоқадорлик ва бошқаларни қамраб олувчи динамик лойиҳаларимиз билан яхши ифодаланган. Бизнинг кучли ҳамкорлигимиз умумий қадриятлар ва умумий мақсадларга асосланади. Европа Иттифоқи Ўзбекистоннинг барқарор ривожланиши ва халқининг яхши келажаги йўлида қатъий қўллаб-қувватлайди. Мен Европа Иттифоқининг барча дўстларини 18 май, шанба куни Ботаника боғида ушбу тарихий воқеани нишонлаш учун биз билан бирга бўлишга чин дилдан таклиф қиламан”,
дея таклиф қилади Шарлотта Адриан Хоним олиялари, Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси.
Маълумот учун, Фестивалда Ботаника боғи ҳудуди фото зона, арт-зона, рақс зонаси, интеллектуал зона, концерт зонаси ва спорт зонаси ва бошқа зоналарга бўлинади. Соат 17:30да Ботаника боғи амфитеатрида Гала-консерт бўлиб ўтади. Кириш эса бепул.