Ёзувчига кўра:
«Энг яхши вазирлик» — Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги;
«Энг фаол ҳоким» — Хайрулла Бозоров.
Таниқли ёзувчи Хуршид Дўстмуҳаммад «Йил танлови — 2024″нинг энг фаол ва лидерлари бўйича фикрларини Uzdiploamt.uz’га маълум қилди. Унинг фикрига кўра, «Йил одами» бўлишга Шавкат Мирзиёев муносиб номзод.
2024 йилда «Энг намунали вазирлиги» қайси деган саволга эса қуйидагича жавоб берди:
➖Энг яхши ёки энг ёмон, деб айтиш ноқулай, лекин кўпроқ халқни назарига тушиб турган, кўпроқ одамларни корига ярайдиган вазирлик Коммунал хўжалиги вазирлиги ҳисобланади. Ҳозир жуда кўп мурожаатлар газ, свет, сув, кескин қимматлашиб кетганидан норозиланиш бор. Ва бевосита айбдор вазир бўлиб қолмоқда. Вазир айбдор эмас, биронта соҳадаги муаммони мавжудлигига вазир айбдор бўлмайди. Вазир баҳоли қудрат ишлайди, лекин ҳозирги шароитда бирорта вазир, у яхши ёки ёмонми, фаолми фаол эмасми қатъий назар, ўз соҳасидаги муаммоларни ҳал қилишга қурби етмайди, чунки уни ваколати етмайди, қурби етса имкони йўқ.
Бу – жуда мураккаб. Вазирларга осон тутиш керак эмас. Соғлиқни сақлаш ҳали жуда яхши бўлиб кетгани йўқ. Муаммолар ҳамон мавжуд. Менинг назаримда, муаммолар камаяётгани йўқ, кўпаймоқда. Вазир нима қилади?
У нима қилиши керак? Ана шуни зиммасига олиб битта-битта камайтириши лозим».
«Вилоят ҳокимлари ҳақида жуда ижобий фикр айтишдан тийиламан. Мен энг кўп мулоқотда бўлганим Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров. Самарқанднинг собиқ ҳокими Эркинжон Турдимовни ҳам айтоламан. Улар ҳам юқорида айтганимдек, вазирга ўхшаган».
Бу йил яхши ишлаган партия лидери деб Алишер Қодиров номзодини кўрсатди.




