Жорий йилнинг 10 июн кунги воқеаларининг бундай кечишига ИИБ ходимлари ва шифокорларнинг ҳам айби борлиги айтилмоқда…
- ИИБ ходимига нисбатан текширув ўтказилмоқда.
- “Қўшработ” шифохонаси пичоқ орқали жароҳат олган аёлни яна эрининг қўлига топширган;
- ИИО ходимлари хотинини мунтазам равишда калтаклаб келган эрга ҳеч қандай чора кўрмаган.
Самарқанд вилояти Пайариқ тумани «Накурт» маҳалласи Бектўпи қишлоғида яшовчи Жавлон Мирзаев ўз қайнота ва қайнонасини шавқатсизларча сўйиб ташлади.
Бош Прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсуддиновнинг Uzdiplomat.uz га маълум қилишича, 2024 йил 10 июнь куни соат 12:00 ларда 1988 йилда туғилган Мирзаев Жавлон Караматович Пайариқ тумани “Накурт” маҳалласи Бектўпи қишлоғида яшовчи қайнотаси Р.Жумабоев (1962 й.т) нинг яшаш уйига келиб, турмуш ўртоғи З.Абдурасулова билан оилавий келишмовчилиги натижасида келиб чиққан жанжал давомида, яшаш уйи меҳмонхонасида дастлаб қайнонаси Жумабоева Назира Усмоновна (1964 й.т.)га, сўнг жанжал овозларига келаётган қайнотаси Жумабоев Рустам Абдурасуловичга ошхона пичоғи билан кўплаб кесувчи ва санчиб, кирувчи жароҳатлар етказган. Натижада Н.Жумабоева ва Р.Жумабоев олган оғир тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этишган.
“Мазкур ҳолат юзасидан Ж.Мирзаевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “а”, “ж” бандлари билан жиноят иши қўзғатилди.
Жиноят иши бўйича Ж.Мирзаев гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб, ҳимоя ҳуқуқи билан таъминланган ҳолда ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланди”,
– деди Шамсуддинов.
Самарқанд вилоят ИИББ матбуот котиби Жаҳонгир Саъдуллаевнинг маълумотига кўра, эр хотинини дўппослаш ҳолатлари бир неча бор кузатилган.
“Эр-хотин ўртасидаги жанжал бўйича хотини 102 га мурожаат қилган. Ички ишлар органи ходими бориб унга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 183-моддаси бўйича иш очган. Шундан кейин мазкур иш судга оширган. Эртаси куни суд бўлиши керак бўлган вақтда уни судга чақирган. Аммо эр судга келмасдан дўстлари билан ичиб, маст ҳолатга хотинининг олдига бориб қайтона ва қайнонасини ўлдирган.
Жиноятчи “Накурт” маҳалласида яшайди, лекин “Қўшработ”даги тилла конида ишлайди. Эр-хотин 20 кун ишлаб, кейин яна “Накурт”га қайтиб яшаб келган. Эр хотинини Қўшработда ургани учун ҳам ички ишлар ходими иш очган бўлган”, –
деди Саъдуллаев.
Унинг айтишича, ҳолат бўйича ходимга нисбатан ҳизмат текшируви ўтказилмоқда.
Маҳалла фаоллари ва марҳумнинг яқинлари эса ички ишлар ходимларининг ҳаракатсизлигидан норозилик билдирмоқда. Уларнинг айтишича, аёл кетма кет эридан шикоят қилиб келган бўлса-да Ички ишлар ходимлари унга нисбатан жиддий чора қўлламаган.
“Бизга опамнинг шифохонага олиб кетилгани ҳақида хабар берилди. Шундан сўнг мен “Қўшработ”даги шифохона йўл олдим. Лекин шифокорлар опамнинг уйига жўнатилганини маълум қилишди. Улардан у қандай аҳволда олиб келинганини сўраганимда, елкадан кўкрак қафасигача ўткир тиғли жисм билан зарба берилганини, у операция қилиниб, 13 та чок туширилганини айтишди. Унда нега қўйиб юбординглар беморни, деганимда эса эри келиб олиб кетганини айтишди. Илк айбдорлар “Қўшработ” тумани поликлиникаси. Нега улар оғир аҳволдаги, ўлим ёқасидаги опамни эрининг қўлига яна топширди?”
деди марҳумларнинг ўғли Ғанижон Абдурасулов.
Шундан сўнг у ўз турмуш ўртоғи билан опасининг ижара уйига борган. Аммо Жавлон Мирзаев оғир аҳволдаги хотинини уйига қулфлаб қамаб қўйган ва укасини у билан кўришишга рухсат бермаган. Шундан сўнг Ғанижон Абдурасулов ИИБга мурожаат қилган.
“Алишер исмли ИИО ходими келди. У поччамни олиб кетди. Ходимдан поччамни қўйиб юбормасликларини сўрадим. Лекин опамнинг нарсаларини йиғиштириб, уйимга келганимда унинг қўйиб юборилганини эшитдим. Ҳа, ички ишлар ходими ўз турмуш ўртоғини пичоқ билан сўйишга уринган жиноястчини бир кунда қўйиб юборишган”,
– деди у.
Унинг қўшимча қилишича, ички ишлар ходимлари оғир аҳволдаги аёлни ҳеч қандай эспертизадан ўтказмаган.
“Иккинчи айбдорлар Қўшработ тумани “Заркент” шаҳарчаси участка-профилактика испекторлари бўлади. Улар 5 июнь куни поччам уйимга бостириб келиб, ота-онамга зўрлик қилган бўлса-да унга нисбатан ҳеч қандай чора кўрмади. Ҳатто келишмади ҳам. Жавлон Мирзаев бир неча кун уйимиз атрофида бизни пойлаб юрди. Биз бу ҳақида ҳам ички ишларга айтдик. Улар эса вақт чўзишда давом этди. 7 соатдан сўнггина, 20 мартадан ошиқ қўнғироқ қилганимиздан кейингина келишди. Улар поччамни олиб кетишди. Суд бўлиши, унгача Жавлонни ушлаб туришлари, суд залидан қамоққа олиб кетишини айтишди менга. 10 июнь куни соат 12:30 да Челак шаҳарчасидаги суд залига мени чақиришди. Мен судга кетганимда эса Жавлон Мирзаев уйимга бостириб кирган. У ички ишлар билан тил бириктириб, улардан мени чақиришларини сўраган, ўзи эса озод юрган бўлган. Улар тил бириктиргани аниқ. Оқибатда Мирзаев ота-онамни 21, 18 маротаба пичоқ санчиб сўйиб кетди”,
деди у.
Самарқанд вилоят ИИББ матбуот котиби Жаҳонгир Саъдуллаевнинг маълумотига кўра, эр хотинини дўппослаш ҳолатлари мунтазам кузатилган.
“Эр-хотин ўртасидаги жанжал бўйича ҳотини 102 га мурожаат қилган. Ички ишлар органи ҳодими бориб унга мамурий жавобгарлик тўғрисидаги қодекснинг 183-моддаси бўйича иш очган. Шундан кейин мазкур иш судга оширган. Эртаси куни суд бўлиши керак бўлган вақтда уни судга чақирган. Аммо эр судга келмасдан дўстлари билан ичиб, маст ҳолатга хотинининг олдига бориб қайтона ва қайнонасини ўлдирган. Жиноятчи “Накурт” маҳалласида яшайди, лекин “Қўшработ”даги тилла конида ишлайди. Эр-хотин 20 кун ишлаб, кейин яна “Накурт”га қайтиб яшаб келган. Эр хотинини Қўшработда ургани учун ҳам ички ишлар ҳодими иш очган бўлган”,
деди Саъдуллаев.
Унинг айтишича, ҳолат бўйича ИИО ходимига нисбатан ҳизмат текшируви ўтказилмоқда.
Маҳалла фаоллари ва марҳумнинг яқинлари эса ички ишлар ходимларининг ҳаракатсизлигидан норозилик билдирмоқда. Уларнинг айтишича, аёл кетма кет эридан шикоят қилиб келган бўлса-да Ички ишлар ходимлари унга нисбатан жиддий чора қўлламаган.
“Бизга опамнинг шифохонага олиб кетилгани ҳақида хабар берилди. Шундан сўнг мен “Қўшработ”даги шифохона йўл олдим. Лекин шифокорлар опамнинг уйига жўнатилганини маълум қилишди. Улардан у қандай аҳволда олиб келинганини сўраганимда, елкадан кўкрак қафасигача ўткир тиғли жисм билан зарба берилганини, у операция қилиниб, 13 та чок туширилганини айтишди. Унда беморни нега қўйиб юбординглар, деганимда эса эри келиб олиб кетганини айтишди. Илк айбдорлар “Қўшработ” тумани поликлиникаси. Нега улар оғир аҳволдаги, ўлим ёқасидаги опамни эрининг қўлига яна топширди?”
деди марҳумларнинг ўғри Ғанижон Абдурасулов.
Шундан сўнг, у ўз турмуш ўртоғи билан опасининг ижара уйига борган. Аммо Жавлон Мирзаев оғир аҳволдаги хотинини уйига қулфлаб қамаб қўйган ва укасини у билан кўришишга рухсат бермаган. Ғанижон Абдурасулов эса ИИБга мурожаат қилган.
“Алишер исмли ИИО ходими келди. У поччамни идорага базўр олиб кетди. Ходимдан поччамни қўйиб юбормасликларини сўрадим. Лекин опамнинг нарсаларини йиғиштириб, уйимга келганимда унинг қўйиб юборилганини эшитдим. Ҳа, ички ишлар ходими ўз турмуш ўртоғини пичоқ билан сўйишга уринган жиноятчини бир кунда қўйиб юборишган”,
деди у.
Унинг қўшимча қилишича, ички ишлар ходимлари оғир аҳволдаги аёлни ҳеч қандай экспертизадан ҳам ўтказмаган.
“Иккинчи айбдорлар Қўшработ тумани “Заркент” шаҳарчаси участка-профилактика испекторлари бўлади. Улар 5 июнь куни поччам уйимга бостириб келиб, ота-онамга зўрлик қилган бўлса-да унга нисбатан ҳеч қандай чора кўрмади. Ҳатто келишмади ҳам. Жавлон Мирзаев бир неча кун уйимиз атрофида бизни пойлаб юрди. Биз бу ҳақида ҳам ички ишларга айтдик. Улар эса вақт чўзишда давом этди. 7 соатдан сўнггина, 20 мартадан ошиқ қўнғироқ қилганимиздан кейингина келишди. Улар поччамни олиб кетишди. Суд бўлиши, унгача Жавлонни ушлаб туришлари, суд залидан қамоққа олиб кетилиши айтишди менга. 10 июнь куни соат 12:30 да Челак шаҳарчасидаги суд залига мени чақиришди. Мен судга кетганимда эса Жавлон Мирзаев уйимга бостириб кирган. У ички ишлар билан тил бириктириб, улардан мени чақиришларини сўраган, ўзи эса озод юрган бўлган. Улар тил бириктиргани аниқ. Оқибатда Мирзаев ота-онамни 21, 18 маротаба пичоқ санчиб сўйиб кетди”,
деди у.
Қўни-қўшнилар жанжални эшитиб чиқишган. Аммо улар кеч қолишган бўлган.
Ғанижон Абдурасуловнинг айтишича, энг катта айбдор куёвнинг ота-онаси. Улар ҳаммасини билишган, ҳаммасидан хабардор бўлишган.
“Унинг отаси келди-да ўғлини етаклаб олиб кетди. Инспекторларга эса ўликларни, менинг ота-онамни “йиғиштириб олишни” сўради. Улар шундай қилишди. Жавлон Мирзаевни қотил бўлса-да барибир қўлга олишмади”,
– деди у.