Украина Россиянинг Курск вилоятини эгаллаётган бир вақтда Россия Марказий Осиё давлатларида ҳарбий машғулотлар ўтказмоқчи. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлиги МДҲ мамлакатлари биринчи департаменти директори Микал Агасандян «РИА Новости» агентлигига маълум қилган.
Ҳарбий машғулотларни ўтказишдан мақсад Марказий Осиёда барқарорликни ҳимоя қилиш бўйича қўшма ҳаракатларни амалга ошириш ва айниқса Афғонистондаги мавжуд вазиятни ҳисобга олган ҳолда, жамоавий хавфсизлик ҳаракатларини илгари суриш эканлиги айтилган.
«Россия нафақат аъзо давлатларда, балки кенг Евроосиё маконида барқарорликни таъминлаш учун масъул бўлган самарали тузилма сифатида КХШТ салоҳиятини ривожлантириш бўйича изчил саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда Ташкилотнинг Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистондаги Коллектив кучларининг Марказий Осиё минтақасида барқарорлик ва коллектив хавфсизликни ҳимоя қилиш, хусусан, Афғонистондаги вазиятни ҳисобга олган ҳолда қўшма ҳаракатларни ишлаб чиқишга қаратилган», — деган Агасандян.
Шунингдек, у қитъада ягона, бўлинмас ва ишончли хавфсизлик маконини яратиш муҳимлиги ҳақидаги фикрга қўшилиб турган бир қатор Евроосиё давлатларининг КХШТ фаолиятига қизиқиши борлигини айтган.
Маълумот учун, Ўзбекистон бу ташкилотга аъзо эмас. КХШТ’га бугунги кунда Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон давлатлари аъзо ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, Жорий йилнинг 12-16 август кунлари Россиянинг Новосибриск вилоятида КХШТ Коллектив Тезкор реакция махсус кучлари таркибига кирувчи фавқулодда қутқарув ва ёнғинга қарши тузилмалар билан ўтказилади ( ФССН CРРФ) «Кобальт-2024» код номи остида ҳарбий машғулот ўтказилган.
Машғулотларда МДҲга аъзо давлатлар аксилтеррор маркази ва ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси кузатувчилари иштирок этган.




