Ўзбекистон ҳукуматидаги иккинчи шахс Сенат раиси Танзила Норбоева ижтимоий тармоқда ўз саҳифасини юритишда рус тилидан воз кечди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева 2023 йил 1 октябрь санасидан буён фейсбук ва телеграм саҳифаларини фақатгина ўзбек тили ва лотин ёзувида юритиб келмоқда. Аввал Танзила Норбоеванинг ижтимоий тармоқдаги шахсий саҳифалари икки тилда ўзбек ва рус тилларида юритилган.
Норбоева ва бошқа амалдорлар Ўзбекистонда давлат тили – ўзбек тили бўлишига қарамай саҳифаларини икки тилда юритиши журналист Анора Содиқова томонидан танқид остига олинган эди. Амалдорларнинг фақатгина давлат тилида саҳифа юритишлари ва расмий маълумот беришлари сўралган мақола Россиянинг етакчи сайтларида ҳам танқидий рухда қарши олинган.
Шунингдек, Танзила Норбоева Россия Федерал мажлиси Федерация кенгаши раиси, МДҲ Парламентлараро ассамблеяси кенгаши раиси Валентина Матвиенкодан “Дўстлик” орденини олатуриб “«Бу мен учун катта шараф. Россия президенти Владимир Путинга самимий миннатдорлик сўзларимни билдирмоқчиман ва ушбу орденни, албатта, оқлаймиз», деган сўзлари ҳам матбуотда ва жамоатчиликда кенг танқидий муҳокамаларга сабаб бўлган эди.Ўзбекистон Олий Мажлиси сенати раиси Танзила Норбоева ижтимоий саҳифаларини фақатгина давлат тилида юритаётган кам сонли юқори мансабли амалдорлардан бўлиб қолмоқда.