Россия Федерациясининг Олтой ўлкасида Рубцовск шаҳридаги дўконлардан бирида ишловчи ўзбекистонликка нисбатан “Crocus-City Hall” да содир этилган терактни омма олдида оқлагани учун жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда Рубцовск вилояти судлари матбуот хизмати хабар қилган.
“Айбланувчи жорий йилнинг 24 март куни Рубцовскдаги дўконда одамларга “Crocus-City Hall”даги терактни оқлаб гапирган. У 27 март куни қўлга олинган, 28 март куни унга нисбатан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 205.2-моддаси 1-қисми (террорчилик фаолиятига оммавий чақириқлар, терроризм ёки терроризмни ташвиқотини оммавий равишда оқлаш) айби билан 2024 йил 26 майга қадар икки ой муддатга қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини танланди”,- дейилади хабарда.
Маълум бўлишича, ўзбекистонлик 1993 йилда туғилган. Унинг Россия Федерациясида қонуний даромад манбаи, доимий яшаш жойи, рўйхатдан ўтиш жойи мавжуд бўлмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда тожикистонлик фуқаро ҳам интернетда терактни оқлаб изоҳ ёзгани учун 7 йилга қамалиши мумкинлиги ҳақида хабар қилган эдик.