Бу борадаги келишувга бугун, 29 март куни Тошкент шаҳрида ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Кенгашининг қирқ биринчи мажлисида эришилган.
Мажлисда Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Хитой, Тожикистон ва Россия Федерацияси давлатларнинг ваколатли органлари делегациялари иштирок этди.
Кенгаш, 3 январда Эроннинг Керман шаҳрида ва 22 март куни Москва вилоятида ва Покистоннинг Хайбер-Пахтунхва шаҳрида содир этилган террорчилик ҳаракатларини қоралаган ва ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирган.
ШҲТ давлатлари разведка хизматлари Москва яқинидаги Крокус Сити Холл концерт залида содир этилган терактни тергов қилишда Россия хавфсизлик кучлари билан ҳамкорлик қилишга тайёрлиги ҳам қайд этилгпн. Бу ҳақда ТАСС агентлигига ШҲТ Минтақавий аксилтеррор маркази ижроия қўмитаси директори Руслан Мирзаев маълум қилди.
Йиғилиш давомида, ШҲТга аъзо давлатлар томонидан терроризм, сепаратизм ва экстремизмга қарши курашиш бўйича 2025-2027 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури лойиҳаси, шунингдек, Шанхайга аъзо давлатлар ваколатли органларининг терроризмга қарши қўшма ўқув машғулотлари якунларини тасдиқлаш тўғрисида қарорлар қабул қилинди.
“Қирғизистон Республикасининг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ваколатли органлари чегара хизматларининг “Бирдамлик – 2024” қўшма чегара операциясини ўтказиш тўғрисидаги таклифи қўллаб-қувватланди”,-дейилади хабарда.
ШҲТ МАТТ Кенгашининг навбатдаги мажлиси Хитой Халқ Республикасида ўтказилади.