Туркиялик сиёсатчи, Бурса шаҳридан Буюк Миллат Мажлиси депутати Осман Местен Ўзбекистон ҳақида нутқ сўзлади.
“Ўзбекистон – буюк Туркистоннинг қалбидир. Бизнинг аждодларимиз милодий ХI асрларда Онадўлига айнан ушбу заминдан келганлар ва Онадўлини Ватанга айлантирганлар. Қарийб минг йилдан бери фарқли минтақаларда яшасак-да, тилимиз, динимиз, анъаналаримиз ўзгармаган, Мовароуннаҳрдаги қардошларимиз билан алоқа ҳеч қачон узилмаган.
Ўзбекистон – Ибн Сино, Фаробий, Беруний, Хоразмий, Фарғоний, Мирзо Улуғбек каби бугунги маърифат асрининг асосларини яратган математика, астрономия, тиббиёт каби аниқ фанлар қатори ижтимоий ва диний илмларда катта из қолдирган, кашфиётлар қилган, тарихни йўналтирган, неча неча буюк олимларнинг юртидир”,
деган у.
Шунингдек, депутат Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий, Имом Марғиноний, Имом Сарахсий, Имом Замахшарий, Аллома Тафтазоний каби энг буюк уламолар ҳам ушбу заминда етишганини ҳам эслатиб ўтар экан, Ўзбекистоннинг дунёга машхур алломали жуда кўп эканини таъкидлаган.
“Хўжа Аҳмад Яссавий, Нажмиддин Кубро, Бурҳониддин Муҳаққиқ Термизий, Абдулхолиқ Ғиждувоний, Амир Кулол, Убайдуллоҳ Аҳрор, Нақшбандий сингари тасаввуф осмонининг юлдузлари ҳам ушбу заминда йетишган.
Ўзбекистон – Амир Темур, Жалолиддин Хоразмшоҳ, Мирзо Бобур, Абулғозий Баҳодирхон каби буюк фотиҳ ва давлат арбобларининг юртидир”,
деган Туркиялик сиёсатчи.