Бунинг учун Каспий тагидан юқори кучланишли кабель тортилади.
«Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган энергия аҳолини таъминотига етади», деди мутасаддилар.
Тошкентда Осиё тараққиёт банки ва Ўзбекистон Республикаси Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги билан ҳамкорликда ўтаётган “Минтақавий энергетика ислоҳотлари: тартибга солиш амалиётини кучайтириш” мавзусида тадбирда сўзга чиққан «Энергия» мувофиқлаштириш диспетчерлик маркази директорининг айтишича, экспорт бўйича ҳамкорлик географияси кенгаймоқда.
«Ўзбекистонда қурилаётган қуёш станциялари тез орада энергияни янада кўпроқ ишлаб чиқарилишига туртки беради. Биз ҳозир Венгрия ва Руминияга энергия етказиб бериш масалаларини кўриб чиқаяпмиз. Шунингдек, Хитойнинг Шарқий ҳудуди Шинжонга ҳам энергия сотиш масалаларини кўриб чиқаяпмиз деди, Ҳамидулла Шамсиев.
Унинг uzdiplomat.uz мухбирига изоҳлашича Қозоғистон, Озарбайжон ва Ўзбекистон президентлари СОР йиғини давомида яшил энергетика истиқболлари ҳақида музокара олиб боришган. Европага «яшил энергия» сотиш учун Каспий тагидан юқори кучланишли кабель тортилади. Ҳозирда уч давлат мутахассислари ушбу лойиҳани рўёбга чиқариш имкониятини ўрганмоқда, харажатлар ўзини оқлайдими ёки йўқми ҳисобланмоқда ва ҳамкорликнинг асосий шартларини белгилаб олингандан лойиҳани рўёбга чиқариш бўйича асосий параметрлар ишлаб чиқилади.
«Энергияни ҳозирда қўшнилардан олаётганимизни бош сабаби сув келиши учун. Ёзда оламиз асосан. Бу вақтда улар кўпроқ энергия ишлаб чиқариш учун сув оқимини кўпайтиришади ва Ўзбекистонга сув келиши кўпаяди. Қишда эса уларга биз сотамиз. Агар газ сотиш қимматроқ, электр ишлаб чиқариш ёки уни сотиб олиш арзонроқ тушса кўпрок электр таминотига эътибор қаратишимиз керак», – деди Ҳамидулла Шамсиев.




