Юртдошларимиз ўлишда давом этмоқда. Расмийларда бунга қандай ечим бор?
Кунлар совий бошлаши билан “Ис газидан захарланиб вафот этди” кўринишидаги хабарлар кузатила бошлайди. Ҳар бир фуқаро ҳаёти учун ҳукумат, расмийлар ҳам жавобгар. Иситиш тизимидаги муаммолар сабаб одамлар қўлбола иситгичлардан фойдаланиб, захарланиб вафот этмоқда. Мавсум бошланиб улгирмасданоқ ис газидан вафот этганлар ҳақида хабарлар яна тарқала бошланди.
Бу йил мутасаддилар мавжуд муаммони олдини олиш учун жиддий чоралар кўраяптими? Вазият яна ҳар йилгидек фуқароларни айблаш билан ўтиб кетадими?
Uzdiplomat мухбири мазкур масала юзасидан расмийларга юзланди.
Тафсилотлар репортажимизда