
Жараён ҳақида қисқача маълумот
-
Олимпиадада мамлакат бўйлаб талаба-ёшлар иштирок этди.
-
Аввал ҳудудларда саралаш ўтди: 132 та ОТМ, 1 056 талаба қатнашди. Финалга 50 та ОТМдан 550 талаба чиқди (ҳар бир ОТМдан — 11 нафар).
-
Беллашувлар 6 йўналишда ўтди: “Заковат”, “Брейн-ринг”, “Эрудит-квартет”, “Шахсий ўйин”, шахмат ва шашка.
-
Интеллектуал ўйинлар ТДТУда, шахмат-шашка баҳслари ТДИУда ўтди. Тақдирлаш — “Заковат арена”да.
Кимлар ютди ва қанча маблағга эга бўлди?
- Турнирнинг жами соврин жамғармаси 5 млрд 400 миллион сўм бўлса шундан 4,5 млрд сўм Президент совғаси сифатида умумжамоа ҳисобида 1, 2 ва 3-ўринларни эгаллаган қуйидаги олий таълим муассасаларига топширилди:
1-ўрин: Ўзбекистон миллий университети – 2 миллиард сўм;
2-ўрин: Тошкент давлат тиббиёт университети – 1,5 миллиард сўм;
3-ўрин: Фан ва технологиялар университети- 1 миллиард сўм..
Интеллектуал олимпиаданинг 6 та йўналиши ғолиблари учун жами 900 млн сўмлик соврин жамғармаси ажратилган бўлиб, соврин жамғармаси ғолиб жамоалар аъзолари ўртасида қуйидагича тақсимланди:

- Брейн-ринг ўйинида:
1-ўрин: Тошкент давлат тиббиёт университети (100 млн сўм);
2-ўрин: Тошкент давлат тиббиёт университети Термиз филиали (60 млн сўм);
3-ўрин: Ўзбекистон миллий университети (40 млн сўм).
“Заковат” ўйинида:
1-ўрин: Ўзбекистон Миллий университети (100 млн сўм);
2-ўрин: Фарғона давлат университети (60 млн сўм);
3-ўрин: Қорақалпоқ давлат университети (40 млн сўм).
Эрудит-квартет ўйинида:
1-ўрин: Бухоро давлат тиббиёт институти (100 млн сўм);
2-ўрин: Фан ва технологиялар университети (60 млн сўм);
3-ўрин: Урганч давлат университети (40 млн сўм).
Шахсий ўйинда:
1-ўрин: Диёрбек Маҳмуджонов (International school of finance technology and science) – 30 млн сўм;
2-ўрин: Сардор Абдусодиқов (Ўзбекистон Миллий университети) – 20 млн сўм;
3-ўрин: Шоҳрух Бўриев (Бухоро давлат университети) – 10 млн сўм.
Шахмат (ўғил болалар):
1-ўрин: Учқун Умиров (Самарқанд давлат педагогика институти) – 30 млн сўм
2-ўрин: Шерзод Самандаров (Тошкент давлат тиббиёт университети) – 20 млн сўм
3-ўрин: Абдулазиз Курбанов (Тошкент давлат иқтисодиёт университети) – 10 млн сўм.
Шахмат (қиз болалар):
1-ўрин: Ситора Сапарова (Тошкент давлат иқтисодиёт университети) – 30 млн сўм
2-ўрин: Юлия Хегай (Тошкент давлат тиббиёт университети)
3-ўрин: Зухра Алахонова (Ўзбекистон миллий университети Жиззах филиали).
Шашка (ўғил болалар):
1-ўрин: Беҳруз Йўлдошев (Фан ва технологиялар университети) – 30 млн сўм;
2-ўрин: Жавоҳир Тўхтаев (Жиззах давлат педагогика университети) – 20 млн сўм;
3-ўрин: Аҳмад Раҳимов (Бухоро давлат тиббиёт институти).
Шашка (қиз болалар):
1-ўрин: Ферангиз Ҳасанова (Тошкент давлат иқтисодиёт университети);
2-ўрин: Асал Ботирова (Янги Ўзбекистон университети);
3-ўрин: Мафтуна Умарова (Фан ва технологиялар университети) – 10 млн сўм.
Ғолибларга яна имтиёзлар ҳам берилади
-
Магистратурага имтиҳонсиз қабул (“Заковат” республика босқичи ғолиблари учун, базавий тўлов-контракт асосида).
-
Ойма-ой “Заковат” стипендияси (1 ўқув йили):
— 1-ўрин: БҲМ 5 баравари (тақр. 2,06 млн сўм),
— 2-ўрин: 4 баравар,
— 3-ўрин: 3 баравар. -
Чет элда стажировка ва ўқиш имкониятлари (магистр/PhD дастурлари),
-
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан кадрлар захирасига кириш имкони.
Нима учун аҳамиятли?
Бу мусобақа ёшларнинг тезкор фикрлашини, жамоада ишлашини, мантиқий таҳлилини ривожлантиради. Энг муҳими — ғолиб ва совриндорларга реал таҳсил ва карьера имкониятлари очилади.
Маълумот учун, тадбир Президентнинг ПҚ-96 қарори ижросида ўтказилди. Ҳамкорлар: Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди, “Заковат” интеллектуал клуби” ННТ, Ёшлар ишлари агентлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги.







