Бу ҳақида Тошкент шаҳар ҳокимлигида Аксилкоррупция ойлиги доирасида ўтказилган “Очиқ эшиклар куни”да айтилди.
Uzdiplomat.uz мухбири давомли ёмғирларда пойтахт кўчаларида сув йиғилиши ва доимий ортиб бораётган йўллардаги тирбандликлар ечими ҳақида савол берди.
Унга Тошкент шаҳар ҳокимлиги коррупцияга қарши ички назорат бўлими бошлиғи Шуҳрат Турдиқулов жавоб берди.
“Сув тошқинлари бўйича иш олиб борилмоқда. Бу фақат Тошкент шаҳри эмас, катта раҳбариятга ҳам бу масала бўйича чиқилган. Ҳозирги кунда сув тошқини бўйича катта маблағ ажратилган. Шуни қандай қилиш (кўчаларни сув босиб кетганини айтяпсизда). Менимча, тез кунларда ҳал бўлади. Тез кунларда бўлмаса ҳам йиллар давомида ҳал бўлади”, деди Шуҳрат Турдиқулов.
Ҳокимлик ҳузуридаги Рақамли ривожланиш департаменти биринчи ўринбосари Дилшод Хусанжанов ҳам жавобларга қўшимча қилди.
«Бизда Рақамли ривожлантириш департаментида ҳозир дренаж сувлар қандай оқиб кетиш кераклиги ҳақида моделлар ишлаб чиқилмоқда. Бу иш бошланган. Бу осонликча бўладиган иш эмас. Моделни ўзини қилиш, бу ҳали қурилиш ишлари ёки уни модернизация қилиш, тўғрилаш эмас. Моделни ўзини қилиш ҳали 1 йилга чўзиладиган иш. Шунақа катта ҳажмли иш чунки жудаям кўп оқиб кетиши лозим бўлган каналларимиз ёпилиб қолган ҳолатлар бор. Уларни топиш қандай ҳолатлардалигини билиш шарт. Аввал ёпиқ сувлар қаерларда йиғилган-у, ҳозирги пайтда булар қаерга йиғилаяпти аниқлаш зарур. Ўзгаришлар бўлган. Турклар билан ҳамкорликда модель қилиш бошланган. Моделдан кейин иш бошланади. Шунчаки олиб қаергадир қўйвориш билан битадиган иш эмас».
У тирбандликлар борасида ҳам тўхталиб шундай деди:
«Аналитик (таҳлилчи таҳририят) сифатида жавоб беришим мумкин. Тирбандликларни олдини олишнинг бир нечта йўллари бор. Масалан, индукцион датчиклар қўйилиши лозим. Айнан қайси чорраҳаларимизда машиналар кўпайиб кетганлигини текшириш керак. Ёки бўлмаса камералар бор. Буларни олиб келганимиз билан чекланиб қолмайди. Муаммо ечилиб қолмайди. Масалан,» Алишер Навоий» кўчаси, «Фарҳод» кўчаларни ҳам кўриш мумкин. Буларда камера қўйилишидан ташқари, инфратузилманинг ўзида ҳам катта ўзгариш қилинган. Ичимизда ҳайдовчилар бўлса, баҳо бериши мумкин. «Навоий» кўчада катта ўзгариш бўлган. Бундай йўллар ёки бўлмаса, автобуслар учун алоҳида йўлакларни қилиш. Тирбандлик ҳозир бутун дунё курашиб турган – муаммолардан бири ҳисобланади. Унинг олдини олиш жуда ҳам қийин. Биз фақат курашадиган йўналишлардан бири, одамлар оқимини бир жойдан иккинчи жойга боришини тезлаштириш. Ҳамма йўналиш бўйича иш кетмоқда фақат осон эмас бу”.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари ҳам ўз муносабатини билдирди.
Жавобни видеода томоша қилинг:




