Президентнинг тегишли қарорлари билан Туризм қўмитаси раиси ўзгарди.
Бошқа ишга ўтиши муносабати билан Шадиев Умид Рустамович Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раиси лавозимидан озод этилди. У мазкур лавозимга 2023 йил 27 июлдан буён фаолият юритиб келаётган эди.
Туризм қўмитаси раиси этиб Аққулов Абдулазиз Ўролбойевич тайинланди.
Абдулазиз Аққулов 1985 йилда туғилган. У Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган, иқтисод ва халқаро туризм менежменти соҳасида мутахассис ҳисобланади.
Фаолияти давомида “Ўзбектуризм” миллий компанияси тизимида турли раҳбарлик лавозимларида, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари, шунингдек Туризм ва спорт вазири ўринбосари сифатида ишлаган. Кейинчалик Ўзбекистон Республикасининг Бирлашган Араб Амирликларидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимида фаолият юритган.




