Халқаро сунъий йўлдош алоқа хизмати провайдери (SES)нинг ГЕО сунъий йўлдоши NSS-12 орқали бутун Ўзбекистон бўйлаб мисли кўрилмаган уланиш хизматларини тақдим этади.
Бу бўйича у Ўзбекистон Республикасининг Миллий кенг полосали сунъий йўлдош хизмати провайдери UzSat компанияси билан махсус шартнома имзоланган.
Шартномага кўра, ушбу ҳамкорлик бутун мамлакат бўйлаб мобил қайта алоқа хизматларини қўллаб-қувватлашга қаратилган.
“Ушбу шартнома доирасида UzSat рақамли тафовутни бартараф этиш учун SES’нинг ишончли сунъий йўлдош алоқаларидан фойдаланади, айниқса, мавжуд ер усти тармоқлари билан таъминланмаган чекка ва қишлоқ ҳудудларида. Ушбу ташаббус рақамли технологияларни ривожлантиришга қаратилган бўлиб, ҳатто энг чекка ҳудуддаги аҳоли вакиллари ҳам интернетга бемалол ва тизимли уланишдан фойда кўришини таъминлайди”
– дейилади Satellite хабарида.
Шунингдек, бу келишув зилзила ва сув тошқинлари каби табиий офатлардан тез-тез зарар кўрадиган ҳудудлар учун фойдали бўлиб, Ўзбекистоннинг табиий офатларга чидамлилигини ҳам оширади.
“SES сунъий йўлдош технологияси UzSat’га муҳим алоқа тармоқларини тезда тиклаш, фавқулодда вазиятларда узлуксиз хизмат кўрсатиш ва муҳим алоқа инфратузилмасини ҳимоя қилиш имконини беради”
дея ёзилган хабарда
Маълумот учун, Ўзбекистон Халқаро сунъий йўлдош алоқа хизмати провайдери (SES) билан бир неча йиллардан бери ҳамкорлик бўйича музокаралар олиб боради. Масалан, жорий йилнинг апрель ойида ҳам “RRTM” DUK ва SES компанияси ўртасида Сунъий йўлдош орқали телерадиоешиттириш ва маълумотларни узатиш йўналишида ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари бўйича музокаралар олиб борилган.
“RRTM” DUK 2015 йидан буён SES компанияси билан ҳамкорликда NSS12 суний йўлдош алоқа тизимидан фойдаланган ҳолда республикамизнинг алоқа инфраструктураси мавжуд бўлмаган, олис аҳоли яшаш ҳудудларида ўрнатилган кам қувватли узаткичларга телевизион сигналларини етказиб бериш орқали умумфойдаланишдаги телерадиоканаллар қамрови билан таъминлаш билан бирга, Марказий Осиё ва Каспий ҳудудларида ҳам очиқ форматда телерадиоканалларни кўриш имкониятлари яратилган.
Бугунги кунда NSS12 суний йўлдош алоқа тизими орқали очиқ форматда умумфойдаланишдаги телевизон пакетидаги 12 та телеканаллар (Ўзбекистон-24, Ўзбекистон, Ёшлар, Спорт, Маъданият ва маънавият, Дунё бўйлаб, Ўзбекистон тарихи, Болажон, Маҳалла, Кинотеатр, Наво, Foreign Languages) ва 4 та радиоканал (Ўзбекистон-24, Ўзбекистон, Ёшлар, Маҳалла) ҳамда Ҳалқ таълим вазирлигининг 3 та онлайн-мактаб рукни остида телеканаллар узатилиши таъминлаб келинмоқда.