Алишер Қаюмов Ўзбекистоннинг Сингапурдаги элчиси этиб тайинланди. Бугун, 14 март куни ўз вазифасини бажаришга киришди. Бу ҳақда «Дунё» AA хабар берди.
Элчи бундан олдин Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонасида маслаҳатчи бўлиб ишлаган.
Алишер Қаюмов 54 ёшда. Тошкент давлат университетини тамомлаган. Янги элчи меҳнат фаолияти давомида Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги тизимида ҳамда Германия элчихонасида савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчи сифатида ишлаган.
Элчихона маслаҳатчиси сифатида у Австрия ва Венадаги халқаро ташкилотлардаги дипломатик миссияни бошқарган. Хусусий бизнесда, жумладан, хорижда ишлаш тажрибасига эга.
Маълумот учун, Алишер Қаюмов бугунги кунга қадар Сингапурдаги элчиси Қаҳрамон Шокиров ўрнига тайинланди.