28 январь куни Uzbekistan Airways авиакомпанияси ўзининг 34 йиллиги муносабати билан борт кузатувчилари учун янги форма кийимларини тақдим этди. Ташқи кўринишнинг янгиланиши давлат харидларининг электрон тизими орқали кенг кўламли харидлар билан бирга амалга оширилди. Ўзбекистон замонавий журналистикани ривожлантириш маркази мутахассислари таҳлилларига кўра, тендерларда фақат 2025–2026 йилларда форма, пойабзал ва аксессуарлар учун компания ўнлаб миллиард сўм маблағ йўналтирган.
Компания маълумотига кўра, форма охирги 15 йил давомида янгиланмаган. Униформа/либослар дизайни ва тикилиши Uzbekistan Airways билан аввал ҳам ҳамкорлик қилган Narimteks (Molto Caldo бренди) томонидан амалга оширилган.
Эркаклар кийими линияси Fahir tekstil savdo (Bugaso бренди) томонидан ишлаб чиқарилган.
Костюм ва кўйлаклар учун шартномалар
Тендерлардан бири 2025 йил 22 декабрда Fahir Tekstil Savdo компанияси билан тахминан 1 миллиард сўмлик шартнома асосида тузилган. Унга кўра қуйидагилар харид қилинган:
Пиджаклар — 1,3 млн сўмдан (300 дона);
Нимчалар — 196 минг сўмдан (300 дона);
Шим — 401 минг сўмдан (600 дона);
Қисқа енгли кўйлаклар — 200 минг сўмдан (1200 дона).
(Барча нархлар ҚҚСсиз кўрсатилган).
Аввалроқ, 2025 йил май ойида 1,7 млрд сўмлик шартнома тузилган бўлиб, унда ҳам шунга ўхшаш маҳсулотлар — пиджаклар, шимлар ҳамда узун ва қисқа енгли кўйлаклар хариди назарда тутилган:
Бир бортли форма пиджаклари (500 дона) — донаси 1,2 млн сўмдан;
Форма шимлари (1000 дона) — донаси 505 904 сўмдан;
Узун енгли форма кўйлаклар (1000 дона) — донаси 323 680 сўмдан;
Қисқа енгли форма кўйлаклар (1000 дона) — донаси 304 976 сўмдан.
Энг йирик харидлар
Энг йирик харидлар 2025 йил сентябрь ойига тўғри келади. Ўша пайтда Narimteks компанияси умумий қиймати 16,6 млрд сўмдан ортиқ бўлган иккита тендерда ғолиб чиққан.
Улар доирасида жакетлар, нимчалар, плащлар, қалин куртка (пуховиклар), кардиганлар, юбкалар, блузкалар, кўйлаклар, камарлар, шарфлар, рўмоллар ва бошқа форма элементлари харид қилинган.
Компаниянинг таъкидлашича, тўқ кўк ранг осмонни, марсала (тўқ қизил) эса янги тенденцияларни акс эттиради.
Кўк жакет — 300 дона, донаси 838 390 сўмдан;
Тўқ қизил жакет — 250 дона, донаси 838 390 сўмдан;
Кўк нимча — 1550 дона, донаси 639 280 сўмдан;
Мавсумий плащ — 1550 дона, донаси 1,1 млн сўмдан;
Қишки қавилган пальто — 1550 дона, донаси 1,6 млн сўмдан;
Тугмали трикотаж кардиган — 1550 дона, донаси 651 780 сўмдан.
Аёллар учун элементлар
Шунингдек, борт кузатувчи аёлларда шарқона меҳмондўстлик рамзи сифатида “чангли атиргул” рангдаги шарфлар ва адрас элементлари бўлган соч қисқичлари пайдо бўлди.
Палантин шарфи — 1550 дона, донаси 253 570 сўмдан;
Юбка — 1550 дона, донаси 479 460 сўмдан;
Оқ рангли трикотаж қўлқоплар — 3100 жуфт, жуфти 60 710 сўмдан;
Аёллар камари — 3100 дона, донаси 253 570 сўмдан;
Касбий фартук — 1550 дона, донаси 265 170 сўмдан;
Борт кузатувчилар — гуруҳ раҳбарлари учун бош кийим — 250 дона, донаси 266 070 сўмдан;
Оддий борт кузатувчилар учун бош кийим — 1300 дона, донаси 266 070 сўмдан;
Бўйин рўмоли (байрамона) — 1550 дона, донаси 75 890 сўмдан;
Борт кузатувчи — гуруҳ раҳбарлари учун бўйин рўмоли (кундузги) — 500 дона, донаси 75 890 сўмдан;
Борт кузатувчилар учун бўйин рўмоли (кундузги) — 2600 дона, донаси 75 890 сўмдан;
Аёллар блузкаси — 6200 дона, донаси 346 420 сўмдан;
Аёллар кўйлаги — 1550 дона, донаси 678 580 сўмдан;
Шим — 1550 дона, донаси 518 750 сўмдан.

Қўшимча харидлар
Бундан ташқари, 2025 йил 4 декабрда Narimteks 198 миллион сўмлик тендерда ғолиб чиқиб, бир донаси 589 286 сўмдан бўлган 300 дона формали трикотаж нимча етказиб берган.
Пойабзал
Кийим мажмуаси кенгайтирилиб, туфли ва бошқа таркибий қисмларни ҳам ўз ичига олган.
2026 йил январь ойида “Original Shoe Lyuks” компанияси эркаклар — борт кузатувчилар ва назоратчилар учун махсус пойабзал етказиб бериш бўйича 177,9 миллион сўмлик шартнома олди. Бир жуфтнинг нархи 450 минг сўмни ташкил этган.
Эркак борт кузатувчилар учун махсус туфли — 300 жуфт — ҳар жуфти 450 000 сўмдан;
Назоратчилар гуруҳи учун эркаклар ярим ботинкаси — 53 жуфт — ҳар жуфти 450 000 сўмдан.
2025 йил сентябрь ойида ушбу компания аёллар поснали пойабзали етказиб бериш бўйича 1,5 миллиард сўмлик тендерда ғолиб чиққан.

Устки кийим ва трикотаж
2025 йилнинг ноябрь ва октябрь ойларида Tekstil Libos компанияси умумий қиймати 2,4 миллиард сўмдан ортиқ бўлган иккита шартнома олган.
Ечиб олинадиган иссиқ қатламли мавсумий форма плаши — 300 дона — донаси 1,7 млн сўмдан;
Қишки қавима куртка — 300 дона — донаси 2 млн сўмдан;
Ечиб олинадиган иссиқ қатламли мавсумий форма плаши — 507 дона — донаси 1,7 млн сўмдан.
Фарқлаш белгилари
2026 йил январь ойида ADILOV TOXIR ULMASOVICH билан парвоз ходимлари учун бош кийимлар ва нишонлар бўйича 641,4 миллион сўм миқдорида алоҳида шартнома тузилган.
Учувчи экипажи учун формали фуражка (УҚК) — 250 дона — донаси 625 000 сўм;
Учувчи экипажи (иккинчи учувчи) учун формали фуражка — 150 дона — донаси 591 000 сўм;
Учувчи экипажи (PIC) учун елка фарқлаш нишонлари (погонлар) — 1000 дона — донаси 112 000 сўм;
Учувчи экипажи (иккинчи учувчи) учун елка фарқлаш нишонлари — 600 дона — донаси 101 000 сўм;
Енг нишонлари (шевронлар) — 250 жуфт — жуфти 375 000 сўм;
Учувчи экипажи (иккинчи учувчи) учун енг нишонлари — 150 жуфт — жуфти 344 000 сўм;
Расмий/махсус галстук — 600 дона — донаси 131 000 сўм.
Янги имиж қанчага тушди?
Фақат юқорида санаб ўтилган шартномаларни ҳисобга олганда, 2025–2026 йилларда Uzbekistan Airways ходимлари учун форма харажатлари 24,36 млрд сўмдан (тахминан 2 млн АҚШ доллари) ошади.
Бу ҳисобга эҳтимолий қўшимча етказиб беришлар ва бошқа тегишли харажатлар киритилмаган.
Ташувчи баёнотида айтилишича:
“Униформани янгилаш тўғрисидаги қарор авиакомпаниянинг брендини мустаҳкамлаш ва хизмат кўрсатишнинг замонавий халқаро стандартларига мослашишга қаратилган стратегик ривожланиш доирасида қабул қилинди”.
Дана Опарина




