Қишлоқ хўжалигида нималар ўзгаради?
Президент ҳузуридаги йиғилишда айтилган асосий маълумотлар
Президент Шавкат Мирзиёев Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан деҳқонлар, фермерлар, агрономлар, сувчилар, чорвадорлар ва соҳа вакиллари билан учрашди. Учрашувда жорий йилда эришилган натижалар, энг илғор тажрибалар ҳамда келгуси йилда амалга ошириладиган ислоҳотлар батафсил муҳокама этилган.
2024 йилда эришилган асосий натижалар қуйидагича:
– Пахта 875 минг гектар ерда экилиб, қарийб 4 миллион тонна ҳосил олинди. Илк бор ўртача ҳосилдорлик 46 центнерга етди. 3 мингдан ортиқ фермер гектаридан 50–60 центнер, 1,5 мингга яқин фермер эса 70 центнердан ортиқ ҳосил қайд этган.
– Ғалла бўйича 8,4 миллион тонна хирмон яратилди. Ўртача ҳосилдорлик 85 центнерни ташкил этди. 3,5 мингдан зиёд фермерлар ҳар бир гектардан 100 центнердан ортиқ ҳосил олган.
– 268 минг гектарда шоли экилиб, 1 миллион 340 минг тонна ҳосил олинди.
Ўртача ҳосилдорлик 50 центнерга етди.
– Сув танқислиги шароитида:
35 минг гектарда сув тежамкор технологиялар,
45 минг гектарда шолини кўчат усулида экиш ҳисобига
350 миллион куб метр сув тежалди.
– Охирги уч йилда 155 минг гектар боғ ва узумзор барпо этилди, интенсив боғлар майдони 150 минг гектарга етди. Жорий йилда 3,4 миллион тонна мева, 2 миллион тонна узум,
19,5 миллион тонна сабзавот, полиз ва картошка,1 миллион тонна дуккакли ва мойли экинлар етиштирилди.
– Озиқ-овқат экспорти 37 фоизга ошиб, 3 миллиард долларга етди. Йил якунида ушбу кўрсаткич 3,2 миллиард доллардан ошиши кутилмоқда.
Мева-сабзавот маҳсулотлари 83 та давлатга экспорт қилинмоқда.
Келгуси йилда қишлоқ хўжалигида қандай ўзгаришлар кутилмоқда?
Президент келгуси йил учун қишлоқ хўжалиги тармоғи олдига қатор янги вазифаларни қўйди. Бу вазифалар асосан сувни тежаш, ҳосилдорликни ошириш, навларни янгилаш, механизацияни кучайтириш, экспортни кенгайтириш ва фермерни тўғридан-тўғри қўллаб-қувватлашга қаратилган.
– Пахтада 4,5 миллион тонна,
Ғаллада 10 миллион тонна хирмон режа қилинмоқда.
– Янги агротехнологиялар асосида 76-схема оммалаштирилиб, 891 минг гектар ерда шу схема бўйича пахта етиштирилади;
– “Шинжон тажрибаси” асосида 300 минг гектар майдонда чигит экилади.
– Далаларда томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш учун 2 триллион 600 миллиард сўм имтиёзли кредит ажратилади.
– Ўз маблағи ҳисобидан пахта етиштирган фермерларга ҳосилнинг 10 фоизи миқдорида субсидия бериш учун 250 миллиард сўм йўналтирилади.
Пахта ва ғалла йўналишидаги фаолияти барқарор, қарзи йўқ фермерлар учун имтиёзли кредит ставкалари янада пасайтирилади:
пахта учун – 8 фоиз,
ғалла учун – 10 фоиз.
– Илмий марказларда 56 та маҳаллий пахта нави xoрижий навлар билан селекция қилинади.
– Пахта ва ғалла йўналишидаги фермерлар учун алоҳида рейтинг тизими жорий этилади.
Камида 10 йилдан бери ишлаётган, кредит, лизинг ва солиқдан кечиккан қарзи бўлмаган фермерлар рейтинг орқали баҳоланади.
Рейтинги юқори бўлган фермерлар Қишлоқ хўжалиги жамғармасидан янада арзон кредитлар олиш имкониятига эга бўлади.
– Мирзачўлда инновацион қишлоқ хўжалиги мактаби ташкил этилмоқда.
Республика бўйлаб 1 минг нафар фермер ушбу мактабда ўқитилади.
– Илғор фермерлар “устоз” сифатида кам ҳосил олаётган фермерларга бириктирилади.
Устоз фермер шогирдига ёрдам бериб, ҳосилни 50 центнердан ошира олса, 5 миллион сўм мукофот олади.
– Аграр университетнинг 180 нафар талабаси дуал таълим асосида илғор кластер ва фермер хўжаликларида амалиёт ўтайди.
Фермер ва кластeрлар ҳар бир талаба учун 5 миллион сўм, талаба эса 1,5 миллион сўм стипендия олади.
Етарли тажриба орттирган ёш агрономлар қишлоқ хўжалигига ихтисослашган 167 та туманда кафолатланган иш ўрни билан таъминланади.
Уларнинг ойлик маоши 2 минг долларгача этиб белгиланади.
Нозима, [10.12.2025 14:53]
Пахтада механизациялаш даражасини 85 фоизга етказиш мақсадида келгуси йил:
800 та терим машинаси,
450 та кўп функцияли сеялка,
3 мингта плёнка йиғадиган машина олиб келинади.
Қишлоқ хўжалиги жамғармасидан пахта етиштириш учун
фермерларга ҳар бир гектарга ажратиладиган маблағ 1,4 баробар кўпайтирилиб, 17,5 миллион сўмга етказилади.
Умуман, 2026 йилда деҳқон ва фермерларни қўллаб-қувватлаш учун 35 триллион сўм ажратиш режалаштирилган.
Жаҳон маккажўхори ва ғаллачилик тадқиқотлари маркази (Мексика)дан 100 дан ортиқ юқори ҳосилдор ғалла навлари олиб келинди.
Қорақалпоғистон, Андижон, Қашқадарё ва Жиззахдаги ғаллачилик институтларини модернизация қилиш учун Жаҳон банки маблағидан 10 миллион доллар йўналтирилди.
Ўз маблағи ҳисобидан ғалла етиштирган фермерларга ҳам пахтадаги каби ҳосилнинг 10 фоизи миқдорида субсидия ажратилиши эълон қилинди.
Муаммолар
Асосий муаммолардан бири – сув танқислиги ва эски дренаж-коллектор тизимларидир.
Республика бўйлаб 70 минг километр очиқ дренаж ва коллекторлар мавжуд.
Уларни босқичма-босқич ёпиқ тизимга ўтказиш режалаштирилган.
Бу ҳисобидан 20 минг гектар қўшимча ер айланмага киритилиши, зoвурларни тозалаш харажатлари бир неча баробарга қисқариши кутилмоқда.
Бу мақсадга 100 миллион доллар ажратилади.
Вилоят ҳокимлари келгуси йилнинг ўзида камида 10 минг километр дренажни ёпиқ тизимга ўтказиш учун масъул қилиб белгиланди.
Ҳозиргача қишлоқ хўжалигидаги субсидиялар 6 та вазирлик орқали ажратиб келинар эди. Бу эса:
ортиқча бюрократия,
вақт йўқотиш,
фермер учун тушунарсиз ҳолатларни келтириб чиқараётгани тан олинди.
Шу боис барча субсидиялар бўйича молиявий хизматларни бир жойда кўрсатадиган Аграр соҳада тўловлар агентлиги ташкил этилди.
– келаси йил деҳқон ва фермерларга 2 триллион 200 миллиард сўм субсидия ажратилади.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурида дрон хизматлари кўрсатувчи марказ ишга туширилган;
шу йилнинг ўзида 100 дан ортиқ агродрон орқали ерлар ва экинлар мониторинги, ҳимоя ва ўғитлаш ишлари амалга оширилди;
келгуси йил Хитойдан яна 50 дан ортиқ дрон олиб келинади, ҳар бир вилоятда камида 2 тадан дрон мобил комплекси ишлайди;
агродронлар учун рухсат этилган учиш оғирлиги 100 килограммдан 250 килограммгача оширилади.




