У Олий Мажлисда энг узоқ вақт депутат бўлганлардан бири Акмал Саидовнинг ўрнига тайинланди.
Мавлудахон Хўжаева 1962 йил Фарғонада туғилган.
1985 йилда ҳозирги Тошкент педиатрия тиббиёт институти педиатр мутахассислиги бўйича тамомлаган.
1985-1989 йилларда Қўқон шаҳар болалар касалхонасида , сўнгра Қўқон шаҳридаги Гўдаклар уйида педиатр, кейинроқ бош врач бўлиб ишлаган.
Мавлудахон Хўжаева 2000-2004 йилларда Қўқон шаҳар ҳокимининг оила, оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш масалалари бўйича ўринбосари, 2004-2014 йилларда эса Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари лавозимларида ишлаган.
ЎзЛиДеп аъзоси. 2015 йилдан буён учинчи бор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутати бўлиб сайланди. Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси раиси сифатида ишлаб келаётган эди.




