Толибон Афғонистонга ҳукмронлик қилишни бошлаганидан буён биринчи марта БМТнинг иқлим конференциясида қатнашади. Бу ҳақида Афғонистоннинг Миллий атроф-муҳитни ҳимоя қилиш агентлигига таяниб «South China Morning Post» нашри маълум қилди.
COP29 номи билан танилган конференция бугун бошланди. Расмий тан олинмаган ҳукумат сифатида иштирок этаётган Толибон учун бу муҳим кўп томонлама музокаралардан бири ҳисобланади.
Миллий атроф-муҳитни ҳимоя қилиш агентлиги раҳбари делегация иқлим ўзгариши ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, Афғонистоннинг иқлим ўзгариши билан боғлиқ молиявий механизмларга эҳтиёжларини тақдим этиш ва мослашув чораларини муҳокама қилиш учун конференциядан фойдаланишини айтган.