Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси Орол денгизини қайта тиклаш учун хайрия тадбирини ўтказди. Бу ҳақда элчи Фурқат Сиддиқов маълум қилди.
“Оролбўйи минтақасини қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон элчихонасида маблағ йиғиш зиёфатини ташкил этиш шарафига муяссар бўлдик. Шу сабабли фалокати муаммоларини ҳал қилишдаги улкан саъй-ҳаракатлари учун “Project CURE” халқаро нотижорат хайрия ташкилотига миннатдорчилик билдирамиз”, – дея ёзган у ўзининг Twitter саҳифасида.
Маълумот учун, Жаҳон банки томонидан Орол денгизи ҳавзасида иқлим ўзгаришига мослашиш дастурини амалга ошириш учун 2021 йилда 19 миллион доллар, 2022 йилда АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Орол денгизи ҳудудида чўлланишнинг салбий оқибатлари билан курашиш мақсадида 1,6 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратган эди.