Мамлакат Хавфсизлик ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси Василий Пискарев Бош Прокуратурага Россияга қарши қўпорувчилик фаолиятида иштирок этган бир қатор тузилмалар бўйича материаллар тайёрлаганини маълум қилган.
У Давлат Думаси томонидан муассислари хорижий давлатларнинг давлат органлари бўлган хорижий ташкилотларни Россияда номақбул деб тан олиш имконияти тўғрисидаги қонун кучга кирганини эслатиб ўтди.
«Биз «ҳайдаш» пакетига, жумладан, гуманитар лойиҳалар ниқоби остида Россия Федерациясида разведка фаолиятини амалга оширувчи Британия Кенгаши ва ахборот саботажчиларини фаол тайёрлайдиган «Deutsche Welle» медиа корпорациясини киритишни таклиф қиламиз. У россиялик журналистларни бунга жалб қилибгина қолмай, балки Россияга қарши бошқа медиа ҳаракатларни ҳам амалга оширади», — дея қўшимча қилган.
Пискарев шунингдек, Россияда уларни ҳар қандай ҳаракатларини блоклаш, фаолиятини тақиқлаш филиалларини ёпиш ва ахборот тарқатишини тақиқлаш ҳақида гапирган. Улар билан ҳамкорлик ўрнатган ёки ҳамкорликни давом эттирган шахсларга нисбатан маъмурий ёки жиноий жазо жавобгарлиги белгиланиши кераклигини айтиб ўтган.
Маълумот учун, «Deutsche Welle» Россия Федерациясида хорижий агент сифатида тан олинган.




