Москва вилояти тадбиркорлари учун Янгийўл туманида ер ажратилади. Бу ҳақда Тошкент вилоят ҳокими Зойир Мирзаев ва Москва губернатори Андрей Воробев иштирокидаги онлайн мулоқотда маълум қилинган
Москва вилояти тадбиркорлари Тошкент вилоятида мева ва сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш, қуритишга ихтисослаштирилган йирик лойиҳани амалга оширмоқчи. Бу лойиҳа учун Тошкент вилояти томонидан ер ажратиш ва коммуникация тизими масалаларида вилоят ҳокими Зоир Мирзаев москвалик тадбиркорларга ёрдам беришини айтган.
«Бу таклиф Зойир Мирзаев томонидан қўллаб-қувватланиб, Янгийўл тумани энг мақбул ҳудуд эканлиги таъкидланди», — дейилади хабарда.
Хабарда айтилишича, лойиҳанинг умумий қиймати 15 миллион долларни ташкил этади.
Лойиҳа асосида Бўстонлиқ туманида дам олиш масканлари барпо этиш ва вилоятда рус ва инглиз тилларига ихтисослашган таълим муассасасини ташкил этилиши ҳам назарда тутилмоқда.
Лойиҳанинг ўрганиш ишларини олиб бориш учун Россия делегацияси сентябрь ойида Тошкент вилоятига ташриф буюради.




