Кеча, 19 май куни Тошкентда “Ғарбий Озарбайжонга қайтиш” Туркий Дунё Саммити ташкил этилди. Унда Нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш давлат агентлиги, Озарбайжон-Туркия Аёллар жамияти, Озарбайжон-Туркия Уйи, Ўзбекистондаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият Марказининг ва “Ипак йўли” жамғармаси вакиллари иштирок этган.

Қайд қилишича, тадбир давлат мадҳиясининг янграши ва шаҳидларнинг хотираси ёдга олиниши билан бошланган.
“Тадбирда қадимий Туркий элда Ғарбий Озарбайжон тадбирининг ўтказилиши тарихий бир аҳамиятга эгалиги ҳақида баҳс юритилди. Озарбайжоннинг 44 кунлик Ватан уруши билан тупроқларини ишғолдан озод қилганини айтган Танзила Рустамхонли эса ўлка ҳудудининг сепаратчилардан тозаланиши жараёнининг якунланиши билан бирга, ушбу ҳудудларга оммавий қайтиш президент Илҳом Алиевнинг назорати остида амалга оширилганини таъкидлаган”,
деди у.
“Ипак йўли” Стратегик тадқиқотлар жамғармаси бошқарув кенгаши раиси, Молдовадаги Гагаузия Мухтор Республикасининг Туркиядаги расмий вакили Сайфуллоҳ Турксой таъкидладики, Озарбайжон туркийларининг ўз тарихий юртидан кўчириб юборилиши халқаро ҳамжамиятнинг кўз юмган масалаларидан биридир, аслида.


Ўзбекистон Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раҳбари Ойнисо Мусурмонова эса Ўзбекистон ҳамиша Озарбайжонни қўллаб-қувватлаганини билдирди.

“Бугунги йиғилиш туркий дунёнинг қадимий тупроғи бўлган Ўзбекистоннинг пойтахти Тошкентда ўтказилаётгани аҳамиятлидир”,
деди Туркия-Озарбайжон Парламентлараро Дўстлик гуруҳи раиси Шомил Айрим.




