25 ёшли Малоҳат 16 ёшидан буён онасига айни шу саволни беради. Онанинг жавоби эса ўзгармас: «Қизим, сабр қил». Малоҳат Ўзбекистонда туғилган. Аммо ота-онаси 2000 йилда Тожикистондан кўчиб келишгани боис, у ҳануз фуқаролик ололмай сарсон. Онаси Каромат опанинг ўзи паспорт олишига кўзи етмаса-да, ҳеч бўлмаса қизининг Ўзбекистон фуқароси бўлишини жуда-жуда истайди.
«25 ёшли Малоҳат Ўзбекистонда туғилган бўлса-да, ҳалигача Ўзбекистон фуқароси паспортига эга эмас. Бунга ота-онасининг 2000 йилда Тожикистондан кўчиб келгани сабаб бўлган. Улар мана қарийб 26 йилдан буён яшаш гувоҳномаси билан яшаб келмоқда. Шу тариқа фуқаросизлик муаммоси гўёки авлоддан-авлодга ўтиб қолган.
Онаси Каромат опа эса тақдирга тан бергандек — ўзи паспорт ололмаслиги мумкинлигини англайди. Аммо у ҳали ҳам бир орзу билан яшайди: ҳеч бўлмаса қизи Малоҳат Ўзбекистон фуқаролигини олса эди».




