Бугун, 4 июнда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги Элчиси этиб тайинланган Смита Пантнинг ишонч ёрлиқ нусхаларини қабул қилди.
“Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланган Смита Пант хоним билан учрашиш ва унинг ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилишдан мамнунмиз. Турли соҳаларда, жумладан, қишлоқ хўжалиги, туризм, транспорт, логистика ва бошқа йўналишларда алоқаларни кенгайтириш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларимизни муҳокама қилдик. Савдо ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш асосий мақсадимиз бўлиб қолади”
дея ёзган Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов.
Маълумот учун, Смита Пант 2020 йил 24 сентябрь куни Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчиси лавозимини эгаллаган Маниш Прабхат ўрнини эгаллаган
Эслатиб ўтамиз, у 2023 йилнинг 26декабрь куни Ҳиндистоннинг Ўзбекистон Республикасидаги навбатдаги элчиси этиб тайинлаган эди.