Мамлакат Ўзбекистондан сифатсиз товарларни Афғонистонга олиб кирмасликни талаб қилган.
Афғонистон муваққат ҳукуматининг Миллий стандартлар департаменти умумий ҳажми 120 минг литрга яқин бўлган икки цистерна сифатсиз нефт бензинини Ҳайратон портидан Ўзбекистонга қайтариб юборди.
“Оддий, сифатсиз, сиғими тахминан 120 минг литр бўлган нефт махсулотларининг Афғонистонга киришига тўсқинлик қилинди ва Ҳайратон порти орқали Ўзбекистонга қайтарилди”, – деган Стандартлар бўйича миллий идора ходимлари.
Бундан ташқари, департамент Шайх Абу Насар Фараҳий портидан яна 19 цистерна паст сифатли нефт махсулотларини Эронга қайтариб юборган.
“Барча давлат савдогарларидан мамлакатга сифатсиз товарларни олиб киришдан сақланишни яна бир бор талаб қилинади”, – дейилади “Афғонистон овози” хабарида.
Аввалроқ мамлакат Ўзбекистондан импорт қилинган 1680 та қутидаги ёғни сифатсиз деб топиб, ортга қайтариб юборганди.