Тўлқин Бобоқулов: Агар Россия туфайли Ўзбекистонга ҳам санкциялар қўлланилса Ўзбекистон ташқи қарзини қоплай олмайди ва дефолт (банкрот) ҳолатига киради.
“Агар АҚШ ва Ғарб Ўзбекистонга санкциялар қўлласа Ўзбекистон ташқи қарзини қоплаёлмайди. Чунки ташқи қарзимизнинг асосий қисми АҚШ доллари ҳисобида. Америка банклари доллар ҳисобимиздан пул ечишга тақиқ қўйса биз ташқи қарзни тўлай олмаймиз. Ташқи қарзни тўлай олмасак дефолт эълон қилади ва халқаро судга беради. Ўзбекистонга тегишли мулклар тортиб олинади. У энг ёмон томони”,
деди иқтисодчи Бобоқулов.
Иқтисодчининг айтишича, Россия долларда облигация чиқариб сотган, қоплаш муддати келганида унинг пулларини Ғарб ва Америка музлатиб қўйган. Россиянинг уни қоплашга кучи етса ҳам ўз валютасини ишлата олмайди.
Унинг сўзларига кўра, Россия ҳозир дефолт ҳолатида. Ғарб давлатлари Россиянинг 300 млрд долларга тенг захирасини музлатиб қўйган. Россияни уни қоплашга кучи етса ҳам ўз валютасини ишлата олмайди. Уни ишлатишнинг эса ҳеч қандай иложи йўқ у ўз-ўзидан дефолт бўлади.
“Россиянинг аҳволи ҳозир жуда оғир. Тўғри президент буни яширишга ҳаракат қилган. У буни ҳужжатларида баёнотларда нотўғри рақамлар билан яширишга ҳаракат қилмоқда”,
деди у.