Россияда 23 ёшли Ўзбекистон фуқароси гиёҳвандлик моддаларнини сотган. Улардан фойдаланган бир неча киши эса ҳалок бўлган.
Бу ҳақда Россия федерациясининг Астрахань вилояти бўйича тергов қўмитаси маълум қилди.
Қайд этилишича, ўзбекистонлик 23 ёшли муҳожир гиёҳвандлик моддаларни кейинчалик сотиш мақсадида интернет орқали сотиб олган. Шундан сўнг у сотиб олинган гиёҳванд моддаларни янада кучлироқ гиёҳванд моддага алмаштирган.
Натижада ушбу гиёҳвандлик моддаларни сотиб олган маҳаллий аҳоли вакиллари ҳалок бўлган.
“Улардан 14 киши оғир заҳарланиш белгилари билан ҳушсиз ҳолатда тиббиёт муассасаларига етказилган. Ҳудуднинг 19 ёшдан 29 ёшгача бўлган уч нафар фуқароси эса ҳалок бўлган”
дейилади хабарда
Шундан сўнг айбланувчининг хонадони кўздан кечирилганда унинг уйидан 300 грамм гиёҳвандлик моддаси топилган. Тўпланган ҳужжатлар ва далиллар судга юборилган.
Аниқланишича, фуқаро гиёҳвандлик воситаларини уюшган гуруҳ томонидан кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотган. Бунинг натижасида эса бир нечта шахснинг ўлимига ҳамда баданига оғир шикаст етказганликда айбдор деб топилган. Суд фуқарони 20 йилга озодликдан маҳрум қилган.
“Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан жиноий гуруҳнинг қолган аъзоларига нисбатан ҳам жиноий иш очилган”
-дейилади хабарда.