Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ Uzdiplomat.uz нашрига йўллаган расмий билдиргисида Ички ишлар вазирлигининг “ўз обрўсини сақлаш”га қаратилган Қонун лойиҳасини кескин танқид қилди.
Мазкур қонун моддаси фикрлаш ва сўз эркинлигига дахл қилаётганини ва Президент таклиф этган тамойилларга мутлақо зид, эканини билдирди.
«БМТнинг Ахлоқ кодексини қабул қилиш тўғрисидаги резолюциясида қайд этилганидек, «…ҳар бир ҳуқуқ-тартибот органи ўзини жамоатчиликка бевосита мансуб деб ҳисоблаши ва унинг олдида масъулиятли ҳамда ҳисобдор бўлиши лозим» . Яъни, ҳуқуқ-тартибот органи ходими ўзи хизмат қилаётган томон, демакки фуқаролар билан ҳамкорлик қилиши ва ўз фаолиятида жамият аъзоларининг манфаатларини ҳисобга олиши керак»,
дейилади Марказ маълумотида.