Жорий йилги Ҳаж зиёратига Тошкент шаҳрининг ўзидан кетган зиёратчиларнинг 4 нафари вафот этган. 1 киши тўсатдан хуруж қилган касаллик туфайли операция муолажасидан сўнг пойтахтга қайтиб кетган. Бу ҳақида uzdiplomat.uz манбаси маълум қилди.
Сўнги кунларда Саудияда ҳарорат 47- 48 даражадан ортгани сабабли амалларни бажариш қийинлашган. Мамлакат ахборот агентлигининг маълумотига кўра, Арофат тоғидаги тиббий марказда 225 киши иссиқ уриши ташхиси билан рўйхатга олинган.
Бугун Ҳаж зиёрати амалларининг сўнгги кунида шайтонга тош отиш учун зиёратчиларимиз 10 км.дан ортиқ пиёда юришади.
Маълумот учун айтиш керакки, бу йил Ҳаж амалларини 1,8 миллиондан ортиқ мусулмон бажармоқда. Уларнинг 15 минг нафари ўзбекистонликлардир.
14 июнда бошланган Ҳаж зиёратининг сўнги куни 19 июнь деб белгиланган.
Ўзбекистонлик зиёратчилар ойнинг сўнгги кунидан юртимизга қайтишни бошлайди.
Ҳаж қилаётганлар орасида, Президентнинг маҳсус масалалар бўйича ёрдамчиси Сардор Умрзоқов, йирик тадбиркор Мурод Назаров, Раҳматиллоҳ қори Термизий, психолог Мариям Махмудовалар ҳам бор.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилги мавсумда дунёнинг турли бурчакларидан келган 230 кишининг Макка ва Мадинада Ҳаж амалларини бажараётган вақтларида вафот этгани маълум қилинган.
Ўзбекистон бўйича, қайси ҳудуддан нечи нафар фуқаро вафот этгани ҳақида маълумотни бироздан сўнг эълон қиламиз. Бизни кузатишда давом этинг.