Япония Фаластин озодлигини қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақда Япония Ташқи ишлар вазири Камикава Ёко матбуот анжуманида маълум қилган.
Вазирнинг айтишича, Фаластин Япониянинг бундай ёрдамини юқори баҳолаган. Камикава жорий йилнинг 2 апрелида Фаластин Бош вазири ва Ташқи Ишлар вазири Муҳаммад Мустафо билан телефон чоғида у Япониянинг бундай ёрдами учун миннатдорчилик билдирган.
“Биз вазиятни имкон қадар тезроқ тинчлантириш ва гуманитар вазиятни яхшилаш учун, масалан, Исроил ва Фаластин билан бевосита алоқада бўлиш йўли билан қатъий ва фаол дипломатик саъй-ҳаракатларни давом эттирамиз. Бундан ташқари, биз ўз саъй-ҳаракатларимиз, жумладан “ Тинчлик ва фаровонлик йўлаги” ташаббуси орқали Исроил ва Фаластин томонлари ўртасида ишончни мустаҳкамлашга ҳаракат қиламиз”,
деган Ташқи ишлар вазири.
Шунингдек, Япония Фаластинни давлат сифатида тан олиш масаласини, шу жумладан, Фаластиннинг тинчлик жараёнидаги тараққиётга қандай ҳисса қўшиши мумкинлиги ҳар томонлама кўриб чиқишни давом эттиришини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 7 июнда Туркияга расмий ташрифи давомида тинчликка эришиш учун, Фаластин давлатини тан олиш шарт эканлигини айтган ва Фаластин муаммоси бутун Яқин Шарқ муаммоси эканлигини алоҳида таъкидлаган.