АҚШ Ўзбекистонда заҳарланган ҳарбийларига ёрдамни тезлатмоқда. Бу АҚШнинг ўз ҳарбийларини Хонободда заҳарланганини ниҳоят тан олганини англатади
Хонободда хизмат қилган АҚШ ҳарбийларининг аксари саратон билан оғриб келган.
АҚШ ҳукумати Хонободдаги ҳарбий базада хизмат қилган аскарлар у ерда заҳарланганини тан олди. Эндиликда улар учун махсус тиббий ёрдамларни ажратмоқда.
Ўзбекистон тараф эса Хонобод атрофдагиларга заҳарли эканлиги ҳақида лом-мим демаган.
Қашқадарёдаги ҳарбий базада бўлган АҚШ ҳарбийларининг кўпчилигида саратоннинг кам учрайдиган тури аниқланган.
АҚШ ҳукумати йигирма йиллар давомида ҳарбийларни Хонободда заҳарланганини тан олишни истамади. Washington Postʼнинг ёзишича, ҳозирги вақтда K2 базасида хизмат қилган 16 минг ветерандан тахминан 13 минг нафари ветеранлар маъмурияти тизимида рўйхатдан ўтказилган.
Ҳаммаси қандай бошланган эди?
2001 йилларда АҚШ ҳарбийлари Ўзбекистондаги Қарши-Хонобод (K2) собиқ совет ҳаво базасига жойлаштирилган эди. Уларни терроризм, «Ал-Қоида»га қарши курашгани айтилади. Аммо улар терроризм таҳдидидан ташқари яна бир хавфга дуч келишди — K2 заҳарли муҳитга эга эди. Ҳарбийлар Хонободда кимёвий моддалар, радиоактив моддалар билан заҳарланишганини маълум қилишди. Базада кўзга кўринган хавфли жиҳатлардан бири — ер остидаги “қора қовуқ”, ёруғланган кўллар ва кимёвий моддалар ҳиди доимий равишда сезилиб турган.
K2 базасида хизмат қилган минглаб ҳарбийлар ўша ердаги заҳарли таъсирлар билан боғлиқ турли хил оғир касалликларни, жумладан, кам учрайдиган саратон касалликларини орттирганликларини хабар қилганлар. Аммо бир неча йил давомида АҚШ Ветеранлар Маъмурияти (VA) ва ҳукумати K2 хизмати билан ушбу саломатлик муаммолари ўртасидаги тўғридан-тўғри боғлиқликни тўлиқ тан олмаган. Кўплаб ветеранлар ўзларини эътиборсиз қолдирилган ва зарур ёрдам етказилмаган деб ҳис қилдилар.
Ветеранлар маъмурияти (VA) ёрдам қўлини чўзди
Яқинда VA бу муаммони ҳал қилиш учун қадам ташлади. Эндиликда барча K2 ветеранлари VA соғлиқни сақлаш тизимига кириш ҳуқуқига эга бўлиб, уларнинг аризалари базага хос заҳарли таъсирларни ҳисобга олган ҳолда батафсил кўриб чиқилмоқда. Ветеранлар маъмурияти шунингдек, заҳарли таъсирлар билан боғлиқ айрим саратон касалликларни тезроқ аниқлаб маъқуллашни ваъда қилган. Ҳозирги вақтда K2 базасида хизмат қилган 16 минг ветерандан тахминан 13 минг нафари VA тизимида рўйхатдан ўтказилди ва уларнинг ариза ва маъқуллаш даражаси энг юқори кўрсаткичга эга.
Ветеранлар гуруҳлари ва конгрессмен Марк Грин каби қонун чиқарувчилар, ўзлари ҳам заҳарли таъсирга дучор бўлганлар. Улар VAнинг бу қарорига катта ғалаба сифатида баҳо беришмоқда. Бироқ, бу ёрдамни олиш учун ветеранлар 20 йилдан ортиқ вақт кутганларини улар қоралайдилар.